16 октябрь куни жаҳон ва ўзбек санъати юлдузларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шароф Муқимов «Ваъдалари ёлғон» деб номланган рақсбоп тарона яратди.

Таниқли қизиқчи Зокир Очилдиев 15 октябрь куни ўғлини уйлантирди. Тўйда кўплаб шоу-бизнес вакиллари меҳмон бўлди.

Актриса Лола Элтоева ўғлининг санъат ва маданият институти талабаси бўлганини билдирди.

Шоҳруҳ Хон ва Кажол бош ролларни ижро этган «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» фильмининг суратга олинганига 22 йил тўлди.

Лола Лове ме клипи ўз вақтида маҳаллий телеканалларда «тоза ҳаводек» қарши олинганини ёдга олди.

Режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Барон 2» фильмининг суратга олиш ишлари бир муддат танаффусдан сўнг қайта тикланмоқда.

Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Таниқли актёр Маъруф Отажонов «Мендирман Жалолиддин» сериалида Гейҳату Хан образини яратади.

Шу сериалда турли образларни гавдалантираётган актрисалар Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева ва Феруза Норматова Истанбулдаги Белград ўрмонида айланиб юрганида бир муддатга адашиб қолди. Раъно Шодиева ушбу ҳолатдан ваҳимага ҳам тушиб қолган.

Манзура янги образдаги фотосессиясини тақдим этди.

Болливуднинг юлдузли жуфтлиги Саиф Али Хон ва Карина Капур турмуш қурганига 8 йил тўлди. Актриса ушбу сана муносабати билан Instagram’даги саҳифасида таъсирли пост ёзиб қолдирди. Мухлислар жуфтликни унутилмас кун билан табрикламоқда.