Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Сардоба фожиасидан зарар кўрган йўл ва кўприкларни тиклаш ишлари давом этмоқда

    13.10.2020, 16:27 20186

    Сардоба сув омборида рўй берган техноген офат оқибатида зарарланган йўл ва кўприкларни тиклаш ва таъмирлашга жами 390 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилиб, 2020 йилда амалга ошириладиган ишларга 227 миллиард 700 миллион сўм ва 2021 йил учун эса 81 миллиард сўм сарфланиши белгиланган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»
    Таъкидланишича, мазкур объектлардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари учун жами 158 миллиард 100 миллион сўм маблағ молиялаштирилган:
    • халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг Тошкент—Самарқанд йўналиши бўйича 21 километр (йўл чети ва атрофларини таъмирлаш) ва 17,7 километр қисмига 24 минг 520 тонна асфальтобетон ётқизилиб, 76 миллиард 500 миллион сўм маблағ молиялаштирилган;
    • давлат аҳамиятидаги 4R-31, 4R-18а, 4R-33 ва 4R-199 автомобиль йўлларининг 5,3 километр қисмида таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилиб, 4 минг 114 тонна асфальтобетон ётқизилган ва 17 миллиард 400 миллион сўм маблағ молиялаштирилган;
    • маҳаллий аҳамиятдаги 4К-665 автомобиль йўлининг 3 километри қисмида тиклаш ва таъмирлаш ишлари бажарилиб, 718 тонна асфальтобетон ётқизиш ишларига 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ молиялаштирилган;
    • ички хўжалик йўлларидан 100,4 километрдан 94 километр қисмида (40,2 км асфальтобетон, 20,1 км цементбетон ва 33,7 км қум-шағал аралашмаси ётқизиш) қурилиш ишлари якунланиб, 42 миллиард сўм маблағ молиялаштирилган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Шунингдек, 14 та кўприкнинг 10 тасида 20,3 миллиард сўм маблағ ҳисобидан халқаро аҳамиятдаги М-39 ва А-373 йўлларидаги 6 та кўприкда 95 фоиз, давлат аҳамиятидаги 4R-199 ва 4R-31 автомобиль йўлларидаги 7 та кўприкда 85 фоиз, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-665 йўлдаги 1 та кўприкнинг 55 фоиз қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилган.

    Қишлоқ хўжалиги ерларига етказилган талафотни бартараф этиш йўналишида ҳам ишлар давом этмоқда.

    Тошқин оқибатида 3 та тумандаги 19 минг 356 гектар ер майдонлари турли даражада зарар кўрган (Сардоба — 5359 гектар, Мирзаобод – 5274 гектар, Оқолтин 8723 гектар), жумладан, 7623 гектар чигит экилган майдон (3621 гектари қайта экилган).

    Кўрилган зарарни қоплаш мақсадида вилоятнинг бошқа ҳудудларида жами 8424 гектар майдонга чигит, 447 гектар майдонга полиз ва дуккакли экинлар экилган.

    Аввалроқ Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева Сардоба ҳалокатидан жабр кўрган Оқолтин тумани «Бешюз» қишлоғи аҳолиси чайлаларда яшаётгани тасвирланган суратлар билан бўлишган эди. Туман ҳокимлиги эса мазкур ҳолатга расмий муносабат билдириб, улар эътибордан четда қолмаганини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • Сардобадаги тошқинда уйсиз қолиб, молхонада яшаётган оилага кредитга янги хонадон сотиб олиш таклиф қилинди
    • Танзила Норбоева: «Сардоба фожиаси сабаблари, керак бўлса, сабабчилари ҳам аниқланади»
    • Сардоба сув тошқинида зарар кўрган ичимлик суви объектларини тиклаш учун қарийб 130 млрд сўм ажратилди
    Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келганди. Оқибатда Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган, шунингдек, 6 нафар фуқаронинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани аниқланган.

    Июль охирларида Бош прокуратура «Сардоба иши» доирасида тўққиз киши қамоққа олинганини маълум қилган эди. 6 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов «Сардоба иши» бўйича 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини билдирган.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ижарага олинган айрим ер участкаларини қайта ижарага бериш мумкин бўлади

    Бугун, 13:46

    Қурилиш материаллари саноатида хорижнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

    Бугун, 13:31
    Reklama

    Катта гонорар таклиф қилинишига қарамай, машҳур фильмларда рол ижро этишни хоҳламаган Голливуд юлдузлари (фото)

    Бугун, 13:40

    300 дан ортиқ: Қорабоғдаги портлашда ҳалок бўлган ва яраланганлар сони маълум қилинди

    Бугун, 13:10

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков Хитой Тайпейи вакили устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

    Бугун, 13:07

    НАТО Қрим яқинида парвозлар сонини уч бараварга оширди

    Бугун, 12:57

    InfinBANK’дан фоизсиз кредит: эртакми ё ҳақиқат?

    Бугун, 12:00
    Reklama

    Инсулинга резистентлик белгилари: улар эътиборсиз қолдирилганида қандли диабет юзага келиши мумкин 

    Бугун, 12:57

    Мудофаа вазири Тошкентда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари билан учрашди

    Бугун, 12:54

    Латвияда машинасига “мен русман” стикерларини ёпиштирган ҳайдовчилар жаримага тортилиши мумкин

    Бугун, 12:35

    Қирғизистоннинг ун ва буғдой экспортини тақиқлаши Ўзбекистон бозорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди –  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Бугун, 12:34

    Дунё мамлакатлари 2025 йилга бориб кибержиноятлардан 10,5 трлн доллар зарар кўриши мумкин

    Бугун, 12:19

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?