Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 22-сессиясида 2020–2021 йилларда иситиш мавсумини бошлаш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Кенгаш қарори билан 15 октябрдан бошлаб ижтимоий объектларда, 17 октябрдан эса кўп қаватли турар жойларда иситиш мавсуми бошланади.
Аввалги иситиш мавсуми 25 октябрдан 23 мартгача (2018 йилда 16 октябрдан 26 мартгача) давом этган.
Аввалроқ «Тошиссиққуввати» октябрда ҳарорат пасайса, аҳолига иссиқлик етказиб бериш барвақт бошланиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)