Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитой пойтахти Пекин шаҳри расмийлари шаҳарга кирадиган одамлар сонини назорат остига олишга қарор қилди. Энди шаҳарга бир кунда кириши мумкин бўлган кишилар сони энг кўпи билан 500 кишини ташкил қилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Маълум бўлишича, 3 октябрда халқаро авиақатновлар қайта тикланганидан кейин Пекин 46 та тўғридан-тўғри рейс ва 6870 нафар йўловчини қабул қилган, уларнинг орасида икки кишида коронавирус аниқланган.

ХИтой ташкил қилинган кун муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларидан кейин Циндао шаҳрида коронавируснинг аломатларсиз кечиши билан боғлиқ учта ҳолат аниқланган. Расмийлар тўққиз миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган шаҳарнинг барча аҳолисида коронавирус тестини ўтказишни режалаштирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар