Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштириш иши доирасида қўлга олинди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига таяниб.

Фото: Getty Images

Собиқ давлат раҳбари унинг қароргоҳига бостириб кирган махсус кучлар томонидан 10 октябрь куни ушланган. Шунингдек, Атамбаев тарафдори бўлган унинг икки собиқ тан соқчиси Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаев ҳам қўлга олинган.

Атамбаев 6 октябрга ўтар кечаси Бишкекдаги намойишчилар томонидан тергов изоляторидан озод қилинганидан тўрт кун ўтиб қўлга олинган. Июнь ойида Атамбаев жиноий авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилганликда айбланиб, 11 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Аввалроқ Алмазбек Атамбаевга нисбатан суиқасд уюштирилгани хабар қилинган эди.