Россия ҳукумати мамлакатнинг яна тўртта шаҳридан халқаро авиарейсларни амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда «Росавиация»га таяниб, Meduza хабар қилди.
Маълум қилинишича, энди парвозларни Грозний, Владивосток, Красноярск ва Самарадан амалга ошириш мумкин.
Аввалроқ Москва, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Қозон, Калининград ва Новосибирскдан халқаро парвозларни амалга оширишга рухсат берилганди.
Россия 1 августдан халқаро авиақатновларни қайта тиклашни бошлади. Қатновлар март ойининг охирида тўхтатилганди.
Ҳозирги пайтда Россиядан Буюк Британия, Швейцария, Жанубий Корея, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Мальдив ороллари ва Танзанияга парвоз қилиш мумкин.
Аввалроқ Россия Ўзбекистоннинг мунтазам авиақатновларни тиклаш бўйича таклифини рад этгани ҳақида хабар берилганди.