Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Бобохўжаев Сарвар Нажимович ТАТУ ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ТАТУ ахборот хизмати

Фото: ТАТУ ахборот хизмати

Сарвар Бобохўжаев 1978 йилда туғилган. У Тошкент давлат техника университети (1998) ва Япония халқаро университетини (2002) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1997 йили Бакри Uzbekistan Telecom хорижий корхонасида таржимон сифатида бошлаган. 1998–2016 йилларда Ўзбекинвест компанияси тизими, Жиззах давлат педагогика институти, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Бобохўжаев 2016–2018 йилларда Тошкентдаги Инҳа университетига ректорлик қилган, 2017 йил мартидан то ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон—Жанубий Корея дўстлик жамияти кенгаши раиси ҳисобланади. 2017–2019- йилларда Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаган. Жорий тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу вақтга қадар ТАТУ ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Тешабоев Тўлқин Зокирович Тошкент молия институти ректори этиб тайинланган.

Аввалроқ Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига янги ректор тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар