Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Кремль сайти хабар берди, деб ёзади Meduza.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Баёнотда айтилишича, бунгача Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан бир неча марта телефон орқали музокаралар олиб борган.

Путин, шунингдек, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларини 9 октябрь куни Москвага келиб, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров воситачилигида маслаҳатлашувлар ўтказишга таклиф қилди.

Тоғли Қорабоғда кенг қамровли жанговар ҳаракатлар 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Бу минтақадаги сўнгги ўн йилликда кузатилган энг жиддий тўқнашув бўлмоқда.

8 октябрь куни Женевада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи ҳамраислари — Россия, АҚШ ва Франция Тоғли Қорабоғдаги низони ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказишни бошлади. Унда Озарбайжон ТИВ раҳбари Жайҳун Байрамов ҳам қатнашди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар