• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Йўталиш, чанқаш ва уйқучанлик. Одатий туюлган, аммо жиддий касалликдан дарак берувчи 10 симптом

    Кундалик турмушда тез-тез кузатиладиган айрим белгилар одатдагидек туюлади ва оқибати хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрилмайди. Аммо оддий йўталиш ёки чанқаш каби белгилар бекорга бўлмаслиги вақтида зарур чоралар кўрилмаса асорати салбий бўлиши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сал аввал гапирган гапни эслай олмаслик

    Сал аввал бирон мавзуда суҳбат қуриб кейинроқ гап нима ҳақида кетаётганини эслай олмасликнинг тез-тез кузатилиши мияни қон билан таъминланишида муаммо борлиги ёки инсультдан дарак бериши мумкин. Бир неча дақиқадан кейин эслаган тақдирингизда ҳам бефарқ бўлмасдан шифокорга мурожаат қилинг. Текширувлардан кейин ҳаёт тарзини ўзгартириш чекиш ва спиртли ичимликларни ичишни ташлаш, ёғли, ширин ва шўр маҳсулотлардан тийилиш керак. Кунига 5 маҳал кам-камдан овқатланиш ва мияга қон етиб боришини яхшилаш учун ҳафтасига 5 марта жисмоний машқлар билан шуғулланиш керак.

    Бир неча кун давомида кўзга нималардир кўриниши

    Соғлом одамнинг кўзлари ёшланмаслиги ва қизариш ҳамда оғриқ кузатилмаслиги керак. Атрофдаги нарсаларни тўлқинсимон бўлиб кўриниши мушак тўқима дегенерациясидан дарак беради ва мазкур симптом бора-бора кўриш қобилиятини йўқотишга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари майда нарсалар ёки ёруғлик кўриниши ҳам мигрендан аввал кузатилиши, аммо бу вақтда бош оғриғи кузатилмаслиги мумкин. Ташқи оламга юпқа парда орқали қараётгандек туюлса, сизда котаракта ривожланаётган бўлиши мумкин. Кўриш қобилиятининг тўсатдан қисқа муддатга йўқ бўлиб қолиши ҳам жиддий муаммо саналади ва бундай ҳолат кузатилганда кўр бўлиб қолмаслик учун дарҳол мутахассисга мурожаат қилиш керак бўлади.

    Овқатлангандан кейин жиғилдон қайнаши

    Мазкур ёқимсиз ҳис асосан айрим овқатлар истеъмолидан кейин кузатилади. Лекин баъзида бунга меъда кислотасининг қизилўнгачга ўтиши ва яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқариши, оғизда нордон таъм ҳис қилиниши ва тишларнинг емирилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу симптомнинг тез-тез такрорланиши чандиқ пайдо бўлиши ва бунинг оқибатида овқатни ютишга қийналиш, ҳатто қизилўнгач саратони ҳам келиб чиқиши мумкин. Ҳафтасига бир ёки ундан кўп марта жиғилдон қайнаганини ҳис қилсангиз шифокорга шошилинг.

    Кун давомида уйқусираш

    Туни билан ухласангиз ҳам уйғонишга қийналиш ва кун давомида мудраб юриш апноэ — уйқу вақтида нафас олишнинг қисқа муддатга тўхташи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Уйқуда нафас олишда муаммо кузатилиши юрак қон-томир касалликлари, инсульт, қандли диабетга чалиниш хавфини кўпайтириши мумкин. Бунда вазн ташлаш ва спиртли ичимлик ичмаслик ҳамда мутахассис қабулига ёзилиш муҳим саналади.

    Оёқ қўлнинг увишиб қолиши

    Мазкур симптом кўпинча уйқудан кейин кузатилиб баъзи ҳолларда асаблар билан боғлиқ муаммо борлигидан тез-тез кузатилса, инсульт қандли диабетдан далолат бўлиши мумкин. Бахтсиз ҳалокатга учраганлар ва иш ҳамда ўқиши сабаб кам ҳаракат қиладиганларда мазкур белги кузатилиш хавфи кўп.

    Бел ўлчамининг сезиларли катталашиши

    Кўпчилик мазкур ўзгаришни овқатланишнинг ошириб юборилиши билан боғлиқ деб ҳисоблайди, лекин унинг анемия ва умумий вазнсизлик билан биргаликда намоён бўлиши қорин бўшлиғи касалликлари ҳатто саратондан ҳам дарак бўлиши мумкин. Агар сизда ҳамиша қоринда шиш кузатилса, кам миқдорда овқат егандан кейин тўйиш ҳисси ва қориннинг пастки қисмида оғриқ сезилса, шифокорга мурожаат қилишга шошилганингиз яхши.

    Оёқ оғриши

    Бунга жисмоний ҳаракатнинг кўплиги ёки йўқлиги сабаб бўлиши мумкин. Соатлаб компьютер ёки телевизор қаршисидан жилмаслик оёқда қон айланишини 50 фоизга ёмонлаштиради. Тромбознинг асосий симптоми қизариш ва шишиш бўлгани билан 80 фоиз тромбоздан азият чеккан бемор оёқ оғришидан шикоят қилади. Фаол бўлмаган ҳаёт тарзидан ташқари ҳомиладорлик, семириш ва саратон ҳам тромбознинг сабаби бўлиши мумкин. Айниқса 60 ёшдан катта бўлганларнинг касалликка чалиниш хавфи юқори.

    Яранинг битмаслиги

    Яра ёки бошқа жароҳатнинг 2-3 ҳафта ичида ҳам битмаслиги тери саратони билан боғлиқ бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Танада пайдо бўладиган холларга ва қовоқ ҳамда қулоқ супраси, бош териси, елка соҳасида пайдо бўладиган бошқа ўсмаларга ҳам эътиборли бўлинг. Базал карцинома, яъни тери саратонининг бир тури меланомага нисбатан секин тарқалади. Лекин шифокорга боришни қанча узоққа сурилса, оқибати шунча хавфли бўлиши мумкин.

    Тўхтамайдиган йўтал

    Бир ой ёки ундан ҳам кўп давом этаётган қуруқ йўтал гастроэзофагеаль рефлюкс — кислотанинг ошқозондан қизилўнгачга кириб боришидан дарак бериши мумкин. Бундан ташқари астма, ўпка саратони ва юрак касалликларида ҳам йўталиш кузатилиши мумкин.

    Чанқоқ

    Кўп чанқаш қандли диабетнинг асосий симптомларидан бири. Мазкур касалликда қондаги глюкоза миқдори кўпаяди ва бемор кўп пешоб ажратади. Организмдаги сув балансини қоплаш учун эса киши кунига 10 литргача суюқлик истеъмол қилиши ва шунда ҳам чанқаши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Таркибида C витамини апелсиндан ҳам кўпроқ бўлган кузги маҳсулотлар
    • Коронавирусда ҳарорат кўтарилиб, нафас қисишидан бошқа яна қандай симптомлар кузатилади?
    • Организм учун зарур бўлган D витаминининг табиий, ҳамёнбоп манбалари
    • Сурункали чарчоқ, уйқусизлик ва тушкунлик. D витамини етишмаслигидан дарак берадиган 5 симптом

    30.09.2020, 16:30   Изоҳ (0)   45872
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таркибида C витамини апельсиндан ҳам кўпроқ бўлган кузги маҳсулотлар

    30.09.2020, 12:44

    Дорилар ўрнига: Оддий чой ёрдам бера оладиган 10 та ҳолат

    29.09.2020, 18:59

    Дўконга чиққанда коронавирусни юқтириб олмаслик учун қандай йўл тутиш керак?

    29.09.2020, 16:59

    Коронавирус парҳези: касалликка чалинганда воз кечиш керак бўлган 6 та маҳсулот

    29.09.2020, 14:59

    Инсон коронавирусни бошдан кечириб, буни ўзи сезмай қолиши мумкинми?

    28.09.2020, 19:27

    1 дақиқада саломатликда муаммо бор ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам берадиган 8 тест

    28.09.2020, 16:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.