Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 3-турида «Ливерпуль» 28 сентябрь, душанба куни «Арсенал»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Учрашув майдон эгаларининг ҳужумлари остида бошланган бўлса-да, биринчи бўлиб гол уриш лондонликларга насиб этди. 25-дақиқада Александр Ляказетт «қизиллар» дарвозасини ишғол қилди.

Орадан уч дақиқа ўтиб «Ливерпуль» футболчилари Садио Маненинг голи билан бунга жавоб қайтарди. 34-дақиқада Трент Александер-Арнольднинг узатмасини Эндрю Робертсон голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди. 88-дақиқада Диогу Жота мерсисайдликлар сафидаги дебют голини урган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.

«Ливерпуль» кейинги турда «Астон Вилла» билан ўйнайди, Лондон клуби эса «Шеффилд Юнайтед»га қарши баҳс олиб боради.

АПЛ

3-тур баҳси

28 сентябрь, душанба

«Ливерпуль» — «Арсенал» 3:1

Голлар: 0:1 – 25 Ляказетт, 1:1 – 28 Мане, 2:1 – 34 Робертсон, 3:1 – 88 Диогу Жота.

«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Фабиньо, Кейта (Милнер, 79), Мане (Диогу Жота, 80), Вейналдум, Салоҳ, Фирмино (Минамино, 90).

«Арсенал»: Лено, Бельерин, Давид Луиз, Тирни, Мэйтленд-Найлз, Жака (Себальос, 60), ан-Ненни, Виллиан (Пепе, 68), Ҳолдинг, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 73).

Огоҳлантиришлар: Мане (3), Александер-Арнольд (49), Бельерин (68), Себальос (72).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!