«Лестер» клуби футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 3-турида, 27 сентябрь, якшанба куни «Манчестер Сити»ни мағлубиятга учратди (5:2).

Фото: Getty Images

Хосеп Гвардиола қўл остидаги жамоа илк бор ўз дарвозасидан бешта тўп ўтказиб юборди. Бунга қадар мутахассис бошқарувидаги жамоа энг кўпи билан тўртта гол ўтказиб юборганди — «Бавария» Чемпионлар Лигаси 1/2 финалида «Реал»га 0:4 ҳисобида ютқазганди.

Гвардиола мураббийлик фаолияти мобайнида барча мусобақаларда 686 та ўйин ўтказган. У «Манчестер Сити»дан ташқари «Барселона» ва «Бавария»да фаолият олиб борган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!