«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
14:32, 27.09.2020 27606

«Иштаҳаочар ниқоб». Япониялик рассом шўрва сузилган коса шаклидаги ҳимоя воситасини яратди (фото)

Япониянинг Токио шаҳрида яшовчи рассом Такахиро Шибата рамэн шўрваси солинган коса шаклидаги ниқобни яратди. Рассом шу тарзда терлаб кетадиган кўзойнаклар мавзусини кулги остига олди.

Фото: Reuters

«Мен дастлаб кўзойнакни терлатмайдиган ниқоб яратмоқчи бўлдим, бироқ менда яхши ғоя йўқ эди. Мен терлайдиган кўзойнакка кўника оламанми, бунда бирор маъно топа оламанми, деб ўйладим ва ушбу ниқобни яратдим», — дейди Шибата.

Шўрвали коса намат матосидан тайёрланган бўлиб, ичидаги лапша, балиқ, гўшт бўлаги каби «масаллиқлар» лойдан ясалган. Терлайдиган кўзойнак шорвани қайноқ таомдек кўрсатади. Рассом келгусида бошқа япон миллий таомлар кўринишидаги ниқобларни яратишни режалаштирган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c