Интернетда янги сирли Cadillac’нинг эскизлари пайдо бўлди. Суратлар GM Design’нинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинган, деб хабар беради Motor.

Фото: Instagram / GM Design

Эскизларда ҳайбатли дизайнга эга улкан Cadillac йўлтанламасини кўриш мумкин. Унда фирманинг услубига хос чизгилари тасвирланган. Автомобиль кенг ўлчамли радиатор панжарасига эга бўлиб, унинг ўртасидан логотип ўрин олган.

Йўлтанламаснинг «юзи» кенг бўлиб, массив арка ва ғилдиракларга эга, бироқ олд ойнаси ингичка. Эскизни Cadillac дизайнери Эндрю Макмиллан чизган.

Тахминларга кўра, бу марканинг бўлажак электрокроссоверига айланади. Ҳозирча бу борада расмий маълумотлар йўқ.

Аввалроқ Cadillac ХТ4 субкомпакт кроссовери Хитойда бир қатор янги функцияларга эга бўладиган янгиланишни амалга ошириши, улар қаторида Face ID тизими ҳам бор бўлиб, бу орқали автомобиль ўз эгасини юзидан таний олиши тўғрисида хабар берилганди.