Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов биринчи ўқитувчисининг олдига бориб, Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклади. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Кадр: Telegram/@Sherzod Шерматов

Кадр: Telegram/@Sherzod Шерматов

«Байрам арафасида устозларимиздан хабар олайлик!

Синфдошлар билан биринчи синф ўқитувчимизни йўқлаб борганимизда жуда хурсанд бўлди. Биринчи синфга борганимизга 36 йил бўлибди. Шу баҳона синфдошлар кўришиб, мактабга ҳам эсдалик совға бериб келдик.

Ҳозирги вақтда ҳаётда эришган натижаларингизда мактабингиздаги устозларингизнинг ўрни беқиёс. 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» арафасида улардан хабар олинса, кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Баҳонада синфдошлар билан ўқувчилик давридаги хотираларни эслашга яна бир бор имконият яратилади», — дейди Халқ таълими вазири.

Шунингдек, Шерзод Шерматов #ustozingdan_xabar_ol челленжини ташкил қилди. Челленжга кўра, ҳар ким устозлари билан тушган видео ва фотолавҳаларни #ustozingdan_xabar_ol хештеги билан тарқатади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди