Instagram’даги Albert_and_grill аккаунти Dodge моделининг 717 от кучига эга HEMI V8 двигатели ёрдамида тухум пиширилгани тасвирланган видео билан бўлишди.

Кадр: Instagram

Ролик муаллифи таом пишириш учун 717 от кучига эга 6,2 литрли HEMI V8 устига айланасимон шаклни жойлаштирган. Хом тухумни унинг ичига чақиб, туз ва мурч сепган, шундан сўнг автомобиль капотини ёпиб, газ тепкисини босган.

Керакли ҳароратга эришиш учун моторнинг айланишлар сони 4 минг ҳолатда 10 дақиқа давомида ушлаб турилган. Вақт ўтгач, тухум пишган.

https://www.instagram.com/p/CFOEd5RHcA8/

Ҳосил бўлган таомни блогер Америка компаниясининг энг кучли двигатели шарафига Hellcat egg деб атаган. Бу каби агрегат дунёдаги энг кучли йўлтанламас ҳисобланувчи Dodge Durango’га ўрнатилган. Ушбу мотор сабаб модель соатига 100 километр тезликка 3,5 сонияда эриша олади.