Машҳурларнинг узоқ давом этган касаллиги эмас, балки тўсатдан вафот этганини эшитган инсон ҳайратга тушади. Марҳум юлдузлар ўзлари билмаган ҳолда ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини қандай ўтказган? Охирги дамларда бирга бўлган инсонлар уларни қандай ёдга олади?

Хит Лежер

Фото: Яндекс

Хит вафотидан бир кун аввал кечки пайт синглиси Кейт билан узоқ ва асабий ҳолда телефонда суҳбатлашади. Сўнгра Кейт унга дори воситаларини аралаштириб юбормасликни таъкидлайди:

Эрта тонгда актёр режиссёр Мэтт Амато билан iChat орқали суҳбатлашади. Афсуски, 2008 йил 22 январь куни марҳумни сўнгги бора тирик кўрган охирги киши унинг хизматкори Тереза Соломон бўлди. Шунингдек, кундузи 14:45 да унинг уйига массажчи Диана Волозин келиб, эшик қўнғироғини чалади. Жавоб бўлавермагач Диана уй ичига кириб боради ва актёрнинг синглиси Мери-Кейт Ольсенга уч маротаба, кейин у 911 рақамига қўнғироқ қилади. Зудлик билан етиб келган шифокорлар актёрнинг ўлимни қайд этади.

Актёр мастлик ва дозасидан ортиқча қабул қилинган оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи дори воситаларини қабул қилиш туфайли вафот этган эди. Шунинг учун унинг ўлими тасодифий деб топилди. Сабаби актёр массажчини ва модель Хелена билан учрашувни бекор қилмаган. Қизнинг айтишича, у аллақчон машъум хабарни эшитиб, унинг уйига келаётган бўлган.

Коби Брайант

Фото: Яндекс

2020 йил 26 январь куни баскетболчи тонгги соат 07:00 да черков маросимида қатнашади. Кейин Шариф Ўнилга смс хабар юборади, аммо у қаттиқ ухлаб қолган эди. Шундан сўнг у ЛеБрону Жеймсга қўнғироқ қилиб, унинг янги рекорди билан табриклайди.

Спортчи черковдан чиқиб, қизи Жаннани баскетбол мусобақасига олиб бориш учун вертолётга ўтиради. Вертолётда қизнинг икки жамоадоши, уларнинг ота-оналари ва мураббийларидан бири бор эди. Йўлда Коби «Лос-Анжелес Лейкерс» гуруҳи менежерига вертолётда ота-онаси ва синглиси бўлган Лекси Алтобела учун стипендиядан умид қилаётгани ҳақида хабар юборади.

Кейин эса соат 09:30 да алоқа тўхтатилади. Учувчи булутлар орасида қолмаслик учун юқорига кўтарилаётганини хабар қилади, аммо спортчи унга жавоб қайтармайди. Орадан 15 дақиқа ўтиб, вертолёт самода ғойиб бўлади. Тез орада ҳалокат ҳақида маълумотлар берилади. Афсуски, барча йўловчилар, шунингдек, учувчи ҳалок бўлган эди.

Майкл Жексон

Фото: Яндекс

Умрининг сўнгги куни 2009 йил 24 июнь куни юлдуз ўз фарзандлари билан биргаликда тушлик қилади. Унинг шахсий ошпази Кай Чейзнинг сўзларига кўра, ўша куни Жексоннинг кайфияти аъло бўлган ҳатто дуо ҳам қилган. Кечки соат 07:00 да репетицияга борган Майклни кўрган Дориан Холли унинг оғзи қулоғида эканлигини эслайди: «Улар биринчи марта концерт либосларида машқ қилди ва хонанада бундан жуда ҳам мамнун эди».

Жексон ярим тунда уйга қайтганидан сўнг шифокор Конрад Мюррей ҳам келади. Майкл одатда уйқусизликдан азият чекар эди, шунинг учун у шифокордан кўпроқ пропофол беришини сўради. Унинг илтимосини рад этган шифокор унга валиум дори воситасини беради. Дори натижа бермаганидан сўнг бир нечта уйқу чақирувчи уколлар қилди. Жексон шифокордан пропофолни талаб қилишда давом этади, Мюррей кундузги 10:40 да дорини қабул қилишга рухсат беради. Шундан сўнг Майкл дори воситасининг дозасини ошириб юбориши натижасида ҳаётдан кўз юмди.

Уитни Хьюстон

Фото: Яндекс

2012 йил 11 февралда Уитни қизи Кристина Браун билан «Беверли-Хилтон» меҳмонхонасида нонушта қилади. Хонасига егулик буюртма қилган юлдуз тинчлантирувчи дори ҳам қабул қилади. Кейин қариндоши Дионна Уорвиккага қўнғироқ қилиб, «Грэмми»дан олдин бўладиган зиёфатлардан бирини муҳокама қилади. У ўлимидан ярим соат аввал онаси билан ҳам қўнғироқлашади.

Хюстон бургер ва қовурилган картошкани тановул қилгач, ҳаммомга кириб кетади. Қўриқчилар уни ҳаммомда қўшиқ куйлаётганини ҳам эшитган. Соат кундизги учларда хона тинчиб қолганидан, қўриқчиларнинг бири эшикни тақиллатади. Кейин эшикни бузиб ичкарига киради ва Хьюстон сувга чўкиб вафот этганини кўради. Шифокор ва полиция зудлик билан чақирилган бўлса-да, хонанадани ҳаётга қайтаришнинг иложи бўлмади. Маълумотларга кўра, у атеросклероз касаллиги ва кокаин истеъмол қилиш туфайли вафот этган деб тахмин қилинади.

Малика Диана

Фото: Яндекс

1997 йил Диана Доди ал-Файеднинг Сардиниядаги яхтасида уйғонди. Шундан сўнг Париж, Ритз меҳмонхонасига учади. Диана сартарошхонада унинг Daily Mail’даги дўсти мухбир Ричард Кейга қўнғироқ қилади. Шунингдек, у ўғиллари Уильям ва Гарри билан суҳбатлашади. Кечки соат еттиларда у Доди билан меҳмонхонадан чиқиб, Париждаги хонадонига кетади. Улар кечки овқатни ресторанда қилмоқчи эди, аммо фотосуратчилар туфайли қарорини ўзгартиради.

Маълумотларга кўра, Доди унга турмушга чиқиш таклифини билдирмоқчи бўлган. Соат 21:50 да улар меҳмонхонага қайтади. 00:20 ресторандан чиқишда фотосуратчиларнинг кутиб турганини кўриб, орқа эшикдан чиқади. Автомобиль ҳайдовчиси журналистлар таъқибидан қочишга уриниб, бошқарувни йўқотади ва кўприк таянчига бориб урилади. Ҳайдовчи ва Доди воқеа жойида вафот этади, Диана эса тунги соат 02:00 да шифохонага олиб борилади, афсуски, орадан икки соат вақт ўтиб шифокорлар унинг ўлими ҳақида хабар беради.