Болливуднинг машҳур актёрлари нафақат кўриниши ва маҳорати билан, балки нуфузли оилага куёв бўлгани учун ҳам таниқли. Уларнинг айримлари машҳур юлдузларга куёв бўлган.

Ражеш Кҳаннанинг куёви − Акшай Кумар

Фото: «Яндекс Дзен»

Актёр Акшай Кумар Ражеш Кханна ва Димпл Кападиянинг қизи Твинкл Кҳанна билан турмуш қурган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Жуфтлик 2001 йил 17 январда оила қурган. Уларнинг Аарав исмли ўғли, Нитара исмли қизи бор.  «Қаранг, тақдиримга нималар ёзилган экан? Мен кумиримнинг қизига уйландим», деган эди актёр интервьюлардан бирида.

Баччан оиласининг куёви − Кунал Капур

Фото: «Яндекс Дзен»

«Заъфарон ранги» фильмидан таниш бўлган Кунал Капур Амитабҳ Баччаннинг жияни Наина Баччанга уйланди. Қизиғи шундаки, жуфтликни Амитабҳнинг қизи Швета Баччан таништириб қўйган. Кунал ва Наина тўйдан олдин тахминан 3 йил учрашиб юрган.

Танужанинг куёви − Ажай Девган

Фото: «Яндекс Дзен»

«Қарама-қаршиликлар тортишади» ибораси айнан Ажай Девган ва Кажол жуфтлиги ҳақида. Ажай Девган табиатан оғир, босиқ ва уятчан бўлиб, Кажолни кинога суратга тушиш пайтида севиб қолган. 4 йиллик муносабатдан сўнг икки ёш 1999 йил 24 февралда турмуш қурди. Бироқ Ажай ҳеч қачон Кажолга бўлган муҳаббатини очиқчасига билдирмаган. Унинг айтишига кўра, улар ҳеч қачон бир-бирига «Сизни севаман» деб айтмаган, турмуш қуриш таклифи ҳам бўлмаган, чунки оила ҳақида гаплашишмаган. Аммо шундай бўлиши муқаррар бўлган.

Рандхир Капурнинг куёви – Саиф Али Хон

Фото: «Яндекс Дзен»

Актёр 13 йиллик турмуш ўртоғи Амрита Сингх билан ажрашганидан сўнг италиялик модель Роза Каталано билан учрашиб юрди. Карина Капур эса Шаҳид Капур билан яқин эди. 2008 йил суратга олинган «Умидсиз» фильми жараёнида Саиф ва Карина бир-бирига кўнгил қўйди ва орадан 5 йил ўтиб оила қурди. Уларнинг Таймур Али Хон исмли ўғли бор, ҳозирда улар иккинчи фарзандининг дунёга келишини кутмоқда.

Сунил Датт ва Наргиснинг куёви – Кумар Гаурав

Фото: «Яндекс Дзен»

Ражендри Кумарнинг ўғли Кумар Гаурав Сунил Датт ва Наргиснинг қизи Намрата Даттга уйланган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Гарчи у Раж Капурнинг куёви бўлиши мумкин бўлса ҳам. Сабаби Ражендра Кумар ва Раж Капур жуда қалин дўст бўлган, улар фарзандлари Раж ва Римани унаштириб қўйган эди. Лекин ёшлар унаштирувни бузди ва Кума Гаурав Намрата билан оила қурди, уларнинг Сачи ва Сия исмли қизлари бор.

Санжай Хоннинг куёви − Ритик Рошан

Фото: «Яндекс Дзен»

Ритик Рошан Санжай Хоннинг қизи Сюзаннага ошиқ бўлган. Болливуд актёри Зайд Хоннинг синглиси Сюзанна билан Ритик Рошан 2000 йилда турмуш қурди. Орадан 14 йил ўтиб, улар ажрашишга қарор қилди. Лекин жуфтлик ажрашгандан кейин ҳам дўст бўлиб қолди.

Дхармендранинг куёви – Вайбхав Вoxра

Фото: «Яндекс Дзен»

Таниқли актёр Дхармендра ва Ҳема Малинининг қизи Аҳане Деол билан Вайбхав Вoxра оила қурди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Куёв панжоб оиласига мансуб ва Continental Carries Pvt Ltd компаниясининг директори. Уларнинг никоҳ тўйи 2014 йил 2 февралда бўлиб ўтди. Улар ҳозир Дариен исмли ўғлини тарбияламоқда.

Дхармендра ва Ҳема Малинининг яна бир куёви – Бхарат Тахтани

Фото: «Яндекс Дзен»

Мумбайлик тадбиркор Бхарат Тахтани Ҳема Малини ва Дхармендранинг катта қизи Эше Деолга уйланган. Улар 2012 йил 29 декабрда турмуш қурган ва икки нафар фарзанди бор.

Прем Чопранинг куёви – Шарман Жоши

Фото: «Яндекс Дзен»

Шарман Жоши таниқли актёр Прем Чопранинг куёви.

Фото: «Яндекс Дзен»

У коллежда ўқиётган пайтдаёқ Прерна Чопра билан учрашиб юрган ва жуфтликнинг никоҳ тўйи 2000 йил бўлиб ўтди. Ҳозирда уларнинг Хяна исмли қизи ҳамда Варян ва Вихана исмли эгизак ўғиллари бор.

Риши Капур ва Ниту Сингхнинг куёви – Бхарат Сахни

Фото: «Яндекс Дзен»

Деҳлилик тадбиркор Бхарат Сахни Риши Капур ва Ниту Сингхнинг қизи Риддхима Капурга уйланган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Улар 2006 йил 25 январда оила қурган. Жуфтликнинг Самара исмли қизи бор.