Ижтимоий тармоқларда Халқ таълими вазирлиги фуқаро Қобул Дусовни судга берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик бу хабарларни тасдиқлади.
«Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобул Дусовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.
Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз», – дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)