Самарқанд вилояти ҳокимига ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг қарори билан Хуршид Очилов вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланган. У шу вақтга қадар мазкур лавозимда ишлаб келган Рустам Қобилов ўрнини эгаллади.
Хуршид Очилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
«Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг маълум қилишича, вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келган Рустам Қобилов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Дилмурод Саъдуллаев ўрнини эгаллаган.
Дилмурод Саъдуллаев эса Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Кадрлар сиёсатини таъминлаш йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимига тайинланган.
Аввалроқ Андижон ва Қашқадарё вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)