Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов «Локомотив» сафида норасмий дебютини ўтказди. Россия U-19 терма жамоасига қарши кечган назорат баҳси (1:3) Жасур учун москваликлар жамоасидаги илк ўйин бўлди.
Мазкур ўйиндан кейин «темир йўлчилар» матбуот хизмати Жалолиддиновдан интервью олди.
— «Локомотив»даги биринчи ўйинингга қандай баҳо берасан?
— Қийин бўлди. Жамоага буткул мослашиб кетдим, аммо ҳали формамни тиклашим керак. Ўзбекистон чемпионатида танаффус юзага келганди, кўп вақтда ўйнай олмадим.
— Бу ўйиндаги ҳаракатларингдан кўнглинг тўлдими?
— Йўқ, ҳали юз фоиз тайёр эмасман. Жисмоний томондан тўлиқ тайёр бўлмасанг, ўзингни кўрсатиш қийин кечади.
— Мазкур ўйинда ҳужумнинг барча чизиғида ҳаракат қилдинг. Қай бири қулайроқ?
— Фарқи йўқ — чап, ўнг ёки ҳужум орти.
— Мураббий қандай кўрсатма берди?
— Қанотларда ёрдам бериш ва иккинчи ҳужумчи сифатида ҳаракат қилишимни айтди. Эдерга яқинроқ ўйнадим.
— Жамоанинг ўйинига қандай баҳо берасан?
— Хулосалар чиқариш керак. Исталган мағлубият яхши эмас, сабаби барча баҳслар муҳим. Ёмон ўйнамадик, аммо ўйин унутилади, натижа эса қолади.
— Жамоага мослашиб кетганингни айтдинг. Бунда кимлар ёрдам берди?
— Барча йигитлар — Гильерме, Чорлука. Машғулотдан кейин Алексей Миранчук билан қолиб, жарима зарбалари устида ишлардик. У билан бир ойлик машғулот ичида кўп нарсани ўргандим. Афсуски, у кетиб қолди.
— Миранчук «Аталанта»га кетгач, уни кумирим деб атадинг.
— Ҳа, у менинг кумирим. Болаликдан унинг ўйинини кузатиб келаман ва у каби футболчи бўлишни истаганман. Унда бор қайси жиҳатлар ўзимда йўқлигини биламан. Миранчукка ўхшашга ҳаракат қиламан, аммо унинг ўрнини билинтирмасликнинг иложи йўқ.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)