УЕФА коронавирус пандемияси сабаб Еврокубоклар 2019/20 йилги мавсуми тўлиқ аснода ўтмагани туфайли 575 миллион евро даромаддан қуруқ қолди.
Европа клублари ассоциацияси раҳбари Андреа Анеллининг маълум қилишича, УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси телевизион ҳуқуқлари учун тўланиши керак бўлган миқдордан 575 миллион евро кам даромад қилган.
Йўқотилган мазкур пуллар клубларнинг мукофот пулидан ушлаб қолиниши ёки УЕФА томонидан компенсация қилиниши мумкин. Анелли бу масаладаги саволга аниқлик киритмаган.
Регламентга кўра, 2,55 миллиард миқдоридаги пул Еврокубок иштирокчиларига мукофот пули сифатида бўлиб берилиши керак эди.
Еврокубокларнинг умумий даромади 3,25 миллиард еврога баҳоланганди.
Эслатиб ўтамиз, Еврокубоклар коронавирус пандемияси сабаб март ойида тўхтаб қолди. Мусобақа август ойида «саккиз финалчи» тизимида ўтказилди ва бунинг натижасида ўйинлар сони камайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)