«Дарё» таҳририятига Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи Ҳусниддин Солиев мурожаат қилиб, папилломатоз гортани касаллигига чалинган фарзанди Осиёхон Солиева учун ёрдам сўради.

Фото: «Дарё»

Қизим Осиёхон 2017 йил август ойида туғилган. Бир ярим ёшлигида унга респиратор қайталанувчи папилломатоз, ҳиқилдоқ, трахея ва қизилўнгачга тарқалиши билан биринчи даражали нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шундан бери кўп шифохоналарда 15 маротаба операция қилдирдик. Пул кетгани, болани қийнаганимиз қолди. Ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлмади.

Энди эса шифокорлар хорижда операция қилдиришимиз кераклигини тавсия қилишди. Ҳиндистондаги мутахассислар билан гаплашсак, улар операция учун 10 минг доллар, қўшимча харажатлари билан 15 минг доллар кетишини айтишди.

Боламнинг бир кунлик умри ҳам мен учун азиз. Шарт олиб бориб даволатай десам, моддий томондан имконим йўқ. Қўлим калталик қилаётганидан бир қийналсам, қизимнинг аҳволини кўриб икки карра куюнаман. Оддий ўқитувчининг пули ҳам рўзғор, ҳам дори-дармон учун етмас экан. Яхши инсонларнинг ёрдамига муҳтожмиз. Аллоҳ ҳаммангиздан рози бўлсин!

Фото: «Дарё»

Биз барча саховатли юртдошларимиздан 3 ёшли Осиёхон Солиева соғайиб кетиши учун ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Осиёхон Солиевага хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали:

Ҳусниддин Солиев номида

«Универсалбанк»: 8600 4829 8324 9480

Humo: 9860 0401 2175 9282

Visa: 4738 7201 8330 7523

Отасининг телефон рақами: +998935048905