«Лилль» ҳимоячиси Габриэль Магаляес фаолиятини «Арсенал»да давом эттиради. Бу ҳақда «канонирлар» расмий сайтида маълум қилинди.
22 ёшли марказий ҳимоячи лондонликлар сафида 6-рақам остида ҳаракат қилади.
Goal хабарига кўра, трансфер қиймати 28 миллион еврони ташкил қилади, шартнома эса 5 йилга мўлжалланган.
Бразилиялик футболчи «Лилль»га 2017 йилнинг январида келган. У француз клубида 52 та ўйин ўтказди. Магаляес ижара асосида «Труа» ва «Динамо Загреб» жамоаларида ҳам ўйнаган.
https://twitter.com/Arsenal/status/1300812830439092224
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)