2020 йил 28 ва 29 август кунлари Eriell Group халқаро нефть хизмати компанияси Тошкент шаҳридаги «Меҳрибонлик» ногиронлар жамиятининг иккита бўлинмасида хайрия тадбирини ўтказди.
Мустақиллик байрами арафасида Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги ПҚ-2705-сонли «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, компания имконияти чекланган юртдошларимизга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари шакилда ёрдам кўрсатди.
Ҳар биримиз учун бундай қийин ва бирмунча оғир шароитда, муҳтожларга алоҳида эътибор бериб, уларга ёрдам қўлини чўзишимиз ва қўллаб қувватлашимизни даврнинг ўзи тақазо этмоқда.
Айни пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 780 мингдан зиёд имконияти чекланган инсонлар истиқомат қилади. Халқимизга хос бўлган раҳм-шафқат ва меҳр-оқибат каби фазилатларни инобатга олган ҳолда, давлат ногиронларнинг алоҳида эҳтиёжлари учун доимо эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келади.
Жумладан, Eriell Group компанияси ҳам бир неча йиллардан буён эҳтиёжманд инсонларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор хайрли ишларни амалга ошириб келади. Унинг навбатдагиси ҳам аввалгилари каби юртдошларимиз кўнглини кўтариш, уларга яхши кайфият бағишлаш каби эзгу мақсадларга қаратилди.
«Меҳрибонлик» ногиронлар жамиятида жами 165 нафар, унинг Учтепа туман бўлинмасида эса 80 нафар, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, имконияти чекланган болалар ва турли ёшдаги нуқсонли фуқаролар ҳамда нафақахўрлар бор. Уларга компания вакиллари маҳсулотларни шахсан топширдилар ва юртдошларимизни келаётган байрам билан самимий табриклаб, соғлик ва узоқ умр тиладилар.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)