Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 11-тури ОКМК жамоаси 21 август, жума куни «Андижон»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим эса голларга бой бўлди. Дастлаб андижонликлар Жамшид Ҳасановнинг пенальтидан урган голи эвазига 51-дақиқада олдинга ўтиб олди.
61-дақиқада Элгужа Григалашвили жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, чиройли голга муаллифлик қилди. 74-дақиқада Санжар Турсунов қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Орадан беш дақиқа ўтиб Мате Вацадзе ОКМКнинг учинчи голини урди. Қизиғи Олмалиқ клубининг уч голига ҳам захирадан тушган футболчилар муаллифлик қилди.
Шу тариқа Миржалол Қосимов шогирдларининг 2020 йилги мавсумдаги мағлубиятсиз серияси давом этадиган бўлди. ОКМК 27 очко билан пешқадамга айланди. «Андижон» (6) эса 12-поғонада қолди.
Coca-Cola Суперлига
11-тур баҳслари
21 август, жума
«Андижон» — ОКМК 1:3
Голлар: 1:0 – 51, пенальти Жамшид Ҳасанов, 1:1 – 61 Элгужа Григалашвили, 1:2 – 74 Санжар Турсунов, 1:3 – 79 Мате Вацадзе.«Андижон»: Элдор Адҳамов, Азамат Исроилов, Фарҳод Мираҳматов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуротов, Эммануэль Аривачукву, Артём Литвяков (Тимур Усмонов, 75), Сирож Мелиев, Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов, Дмитро Зозуля (Бахтиёр Қосимов, 90+3).
ОКМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Муроджон Тошматов, Ёван Жокич, Миржамол Қосимов (Дилшод Жўраев, 62), Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзод Нурматов, 56), Арслонмурат Аманов (Санжар Турсунов, 56), Зафар Полвонов (Мате Вацадзе, 62), Ҳожимат Эркинов (Элгужа Григалашвили, 56).
Огоҳлантиришлар: Абдуманнопов (10), Аманов (47), Бекмуротов (82), Вацадзе (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)