21 август куни жаҳон ва ўзбек санъати юлдузларининг Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Муниса Ризаева ўзида тушунтириб бўлмас нимадир ўзгаргани ҳамда бунинг ортидан юрагини айримларга ёпганини маълум қилди.

Туркиядан қайтган Зоҳиршоҳ Жўраев Қўқон шаҳрига тўй хизматига борди.

Болливуд юлдузи Прити Зинта кинодаги фаолиятининг 22 йиллигини нишонламоқда.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Оққўрғон туманидаги маданий-маърифий масканлар фаолияти билан танишди.

Лола қизи Аишага аравача сотиб олишда нималарга эътибор қаратганини сўзлаб берди.

Жавоҳир Зокиров ўғли билан Туркиядан кўриниш берди.

Нилуфар Усмонова фолловерларини жума айёми билан табриклади.

Хонанда Алишер Файз ҳам Қўқондаги тўйда хизматда бўлди.

АҚШда яшаётган ўзбекистонлик актриса Гулчеҳра Эшонқулова Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида мактабга қадам қўйганини билдирди.

Журналист Шоҳира Ҳамронинг маълум қилишича, Туркияга Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги «Мендирман» сериалида суратга тушиш учун борган актриса Саида Раметова жиддий касалликка чалинганидан хабар топган. Туркиялик шифокорлар ўша ерда операция ва кимёвий терапия муолажаларини таклиф этишига қарамай актриса касалликни оиласи ҳамда мухлислари ёнида енгишга қарор қилган. Маълумотларга кўра, Саида Раметова 21 август куни Тошкентга қайтган.

Фото: Facebook / Шоҳира Ҳамро