• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда дорилар танқислиги ва нархи оширилгани юзасидан 3000 дан ортиқ дорихоналарга огоҳлантириш берилди

    Ўзбекистонда COVID-19’ни даволашга ишлатиладиган дори нархлари ва уларнинг танқислигини ўрганиш жараёнида 3000 дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари ва ходимларига расмий огоҳлантириш берилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2020 йилнинг 20 июлидан 12 августига қадар 500 га яқин дорихоналарда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг дорихоналарда мавжудлиги ва уларнинг чакана нархлари юзасидан агентлик томонидан мониторинг кузатувлари ўтказилган.

    Кузатувларга кўра, дорихоналарда қуйидаги дори воситалари мавжуд эмаслиги аниқланган:

    • Рибавирин таркибли (вирусга қарши восита) «Визавирин» (Ҳиндистон);
    • Ритонавир ва Лопинавир таркибли (вирусга қарши восита) «Алувиа» (Германия), «Лопинавир/Ритонавир» (Ҳиндистон);
    • Апиксабан таркибли (тўғридан-тўғри таъсир этувчи антикоагулянт, Ха. коагуляцион омилининг селектив инхибитори) «Эликвис» (АҚШ).
    Республика бўйича ўрганилган дорихоналарнинг 14 таси (Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари)да Умифеновир (вирусга қарши восита) таркибли «Арбидол» (Россия) ва «Арпефлю» (Беларусь) дори воситаси мавжудлиги ҳамда уларнинг қолдиқ захираси камлиги (605 қути) қайд этилган.

    Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, аҳоли талаби юқори бўлган айрим дори воситалари дорихоналардан ташқарида ва бошқа йўллар билан қиммат нархларда сотилмоқда. Жумладан, «Плаквенил» (гидроксихлорохин) каби дори воситаси дорихоналардан ташқарида 500 минг сўмдан 1 миллион сўмгача сотилаётган бўлса (барча харажатлар ва савдо устамалари билан қўшиб ҳисобланганда энг юқори чакана нархи 410 минг сўмдан ошмаслиги керак), чакана нархи 405 минг сўмдан ошмаслиги лозим бўлган «Клексан» (эноксапарин) 4000 ХА МЕ дозали дори воситаси дорихоналар ва ундан ташқарида 2,4 миллион сўмгача нархларда сотилмоқда. Беларусда ишлаб чиқарилган «Гепарин» дори воситаси ҳам дорихоналарда қутиси учун 400 минг сўмдан реализация қилинмоқда, унинг чекланган чакана нархи 135 минг сўмни ташкил этади.

    Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан 30 та дорихонада ўтказилган текширишлар давомида қуйидагилар аниқланган:

    • 9 та (Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилоятида) ҳолатда белгиланган устамаларни 20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилган.
    • 6 та (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳрида) ҳолатда яроқлилик муддати ўтган, рўйхатдан ўтмаган ва кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган дори воситаларини реализация қилиш ҳолатлари аниқланган.
    • 12 та дорихонага белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатма берилган (чора кўрилган) ҳамда лицензия шартларини қўпол равишда бузганлиги учун белгиланган тартибда лицензиясини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига тўпланган ҳужжатлар юборилган.
    Шунингдек, олиб борилган мониторинг натижасида дори воситаларини товар чекисиз сотиш ҳолатлари ҳам аниқланган. Дорихоналар аксарият ҳолатларда дори воситалари нархларини яшириш мақсадида товар чекини бермаётганлиги кузатилмоқда. Бу ўз навбатида дори воситаларини қиммат нархларда сотиш ҳолатларини аниқлашни қийинлаштирмоқда.

    Агентлик барча истеъмолчиларга дорихона ходимидан дори воситаларини сотиб олишдан олдин мувофиқлик сертификатини талаб қилиш ҳуқуқига эканликлари, шунингдек, назорат-касса ва товар чеки беришни талаб қилиш зарурлигини эслатиб ўтди.

    Истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилган фуқаролар агентликнинг 1159 қисқа рақамли ишонч телефони, «www.consumer.uz» веб-сайти ёки «info@consumer.uz» электрон манзилига мурожаат юбориши мумкин.

    Аввалроқ Тошкентдаги 1562 та дорихона раҳбари нарх-навони асоссиз оширмаслик бўйича жиддий огоҳлантирилгани, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган рейдларда ҳозирда талаб кескин ортган ва дорихоналарда топиш қийин бўлган «Эргоферон» ва «Арбидол» дориларининг ноқонуний савдоси аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Тошкентнинг бир нечта туманларида «Арбидол» ва «Эргоферон»ни ноқонуний равишда қиммат сотаётганлар ушланди

    19.08.2020, 04:35   Изоҳ (0)   22005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда тадбиркор фаолиятини ноқонуний текширган ветеринария бўлими бошлиғи жазоланди

    19.08.2020, 03:34

    Яккасаройда ўзи ишлаган жойнинг омборидан деярли 154 млн сўмлик камераларни ўғирлаган шахс ушланди

    19.08.2020, 02:33

    ЮНИСЕФ Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида 2019 йилда қўлни ювиш учун шароит бўлмаганини маълум қилди

    19.08.2020, 00:47

    Ўзбекистонда 18 август куни 591 кишида коронавирус аниқланди. COVID-19’дан вафот этганлар сони 250 нафардан ошди

    18.08.2020, 23:56

    Ўзбекистонда 1-синф учун қарийб 90 фоиз боланинг ҳужжати қабул қилинди

    18.08.2020, 23:46

    Бўстонлиқ—Тошкент—Бўстонлиқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

    18.08.2020, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.