Испаниялик эркак дўстидан қимматбаҳо Lamborghini Huracan Performante автомобилини ҳайдаб кўриш учун олди ва уни деворга уриб пачоқ қилди. Машинанинг нархи 235 минг еврони ташкил этади, деб ёзади Daily Mail.
Ҳалокат Испаниянинг Уэльва шаҳрида бўлиб ўтган. Ҳаракатланиш вақтида бошқарувни йўқотган ҳайдовчи юқори тезликда электр таъминоти станциясининг деворига бориб урилган.
Кабинада икки киши бўлиб, улар воқеа жойидан қочиб кетган, аммо полиция уларни енгил жароҳатлари учун борган касалхонадан топди.
Ҳайдовчи автомобилни юқори тезликда бошқарганликда айбланмоқда ва у айни дамда ҳибсга олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)