«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши учрашувдан (2:8) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Twitter

Бу — жуда оғриқли ва шармандали мағлубият. Голлар жуда кўпайиб кетди ва уларнинг деярли барчаси ҳақли эди. «Бавария» жуда самарадор ўйин намойиш этди.

Клубда қоламанми? Бу ҳақида ўйлашга жуда эрта, бу менга боғлиқ эмас. Мағлубиятни ҳисобга олган ҳолда вазиятни тушунишга ҳаракат қилиш лозим.

Кике Сетьен, «Барселона» бош мураббийи

Аввалроқ Сетьеннинг истеъфога чиқарилиши ва унинг ўрнини «Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино эгаллашга яқин тургани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Кике Сетьен 2020 йилнинг январь ойида Эрнесто Вальверденинг ўрнини эгаллаган. Жамоа унинг қўл остида Ла Лига, мамлакат Кубоги ва Чемпионлар Лигасида муваффақиятсизликка учради.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!