Ливан пойтахти Байрутда 4 август куни юз берган портлаш оқибатида 170 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, мингга яқин инсонлар жароҳатланган ва 15 миллиард долларлик зарар етган. Бошқа соҳа вакиллари сингари ливанлик дизайнерлар ҳам мазкур мудҳиш воқеадан азият чеккан, ательелари харобага айланган. Голливуд юлдузларининг севимли бренди бўлган Elie Saab’нинг штаб квартираси, Zuhair Murad’нинг архив материаллари шулар жумласидан. Harper’s Bazaar мода саноатини аллақачон заб этишга улгурган ливанлик машҳур дизайнерлар ҳақида маълумот эълон қилади.

Sandra Mansour

Фото: Harper’s Bazaar

Яқингача Сандра Мансур, келин либослари бренди сифатида маълум бўлган. Аслида Сандранинг pret-a-porter коллекциясидан — ёрқин, кутилмаган деталлар билан безатилган, классик услубда бўлмаган кийимлар ўрин олса-да, Ганновер маликаси, учун тамоман ўзгача услубда тикилган либос барчани ҳайратга солган.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Бугунги кунда эса Сандра H&M бренди билан ҳамкорлик қилган илк араб бренди сифатида яхши маълум. Икки машҳур бренд томонидан биргаликда яратиладиган коллекция, 2020 йил ёзнинг сўнгида тақдим қилинади. Коллекция, романтик услубдаги бурмали либослар, юбка ва футболкаларни ўз ичига олади.

Elie Saab

Фото: Harper’s Bazaar

Elie Saab ҳашаматли ва дабдабали либослар дизайнери сифатида яхши маълум. Машҳур тақдирлаш маросими ва подиум ва зиёфатларни, ушбу дизайнер томонидан тикилган либосларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Vogue

Анжелина Жоли, Николь Кидман, Иордания қироличаси Рания ва Франциянинг биринчи хоними Брижит Макрон ушбу бренднинг мухлиси ҳисобланади. Гўзалликни ўзига хос равишда кўрадиган Сааб, 2003 йилдан буён француз юқори мода синдикати — haute couture мода ҳафталикларида коллекцияларини расман тақдим этиб келади.

Zuhair Murad

Фото: Harper’s Bazaar

Зуҳаир карьерасини 1997 йил Байрутда шахсий ателье очишдан бошлаган. 20 йилдан ортиқ фаолияти давомида у Париж мода ҳафталигининг доимий иштирокчисига айланган.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Унинг pret-a-porter либослари ҳашаматли шу билан бирга фантазияга эрк берилган ҳолда тикилган бўлиб, юзлаб юлдуз ва гўзал аёллар учун аллақачон севимли бўлишга улгурган. Бундан ташқари кенг ҳажмли, қироллик либосларини эсга соладиган келинлик либосларини хуш кўрадиганлар учун дизайнер ижод маҳсули энг яхши вариант.

Rabih Kayrouz

Фото: Harper’s Bazaar

Мода танқидчиси Сюзи Менкес Рабиҳни «Декораторлар оламининг архитектори», деб атаган. Дизайнер либосларига назар ташлаб унинг туғма истеъдод эгаси деган хулосага келиш мумкин. Айни вақтда кутюр билан шуғулланмайдиган ўзига хос дид эгаси, 2003 йилда юқори мода учун мўлжалланган либослар тақдим қилишни тўхтатган.

Фото: Harper’s Bazaar

Шундан кейин кундалик ҳаёт учун мўлжалланган ёрқин, кайфиятни кўтарадиган ранглар мужассам бўлган либослар тақдим қила бошлаган. Унинг ёзги тўпламида неонли қулай костюмлар, соҳилда кийиш учун мўлжалланган, сариқ чизиқ, қуёш принти туширилган кўйлак-либосларни кўриш мумкин.

Reem Acra

Дизайнер мода оламига кириб келиши ўзига хос бўлган. У дугонаси билан уч ҳафта ичида ким мукаммалроқ келинлик либосини тикиб тугатиш устида баҳс боғлаган. Баҳсда Акра ғолиб чиқади ва ўзи томонидан яратилган либосни никоҳ маросимида кийган бахтдан масрур келин суратини New York Times’га юборади ва кўп ўтмай сурат газетада чоп этилади. Шундан кейин унинг дизайнерлик карьераси бошланади.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Popsugar

Бугунги кунда у нафақат келинлик либослари коллекцияси, балки башанг ва тантаналарга кийиш учун мўлжалланган либосларни ҳам яратади. Дизайнер ижод маҳсули бўлган бу каби либосларда Бейонсе, Мадонна, Тэйлор Свифтлар бир неча марта намоён бўлган.