• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Брежневнинг ўрнига ўқ еган космонавт. 11 август – тарихдаги учинчи фазогир Андриан Николаев парвоз қилган кун

    Тарихан биринчи космик кема ичида вазнсизлик ҳолатида муаллақ парвоз қилиш имконияти 1962 йилнинг 11 августида Восток-3 космик кемасида фазога парвоз қилган учинчи космонавт Николаевга берилган эди. «Дарё» сана муносабати билан Андриан Николаевнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.

    60 йиллар космосни забт этиш эрасини бошлаб берган эди. Биз аввалроқ «Дарё»да Юрий Гагарин ҳамда Валентина Терешкованинг парвозлари ҳақида ҳикоя қилган эдик. Гагарин энг биринчи космонавт бўлса, Терешкова биринчи аёл космонавт бўлган эди. Гагариндан кейин Герман Титов ҳам коинотга парвоз қилган ва иккинчи космонавт сифатида тарихга кирган. Бироқ буларнинг барчаси учинчи космонавт – Андриан Николаевга ҳавас қилган бўлса керак. Нега дейсизми?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Андриан Григоревич Николаев 1929 йилда Чувашистонда туғилган ва чуваш тилида гапирган. Аввалига унинг фамилияси Григорев бўлган. Ўша замонда фамилияни чувашлар ўз отасининг исмидан олиб қўя қоларди. Кейинчалик бобосининг исмини ўзига фамилия қилиб олган Николаев ўрмончилик техникумида таълим олган. Бўлажак космонавтнинг отаси колхозда отбоқар, онаси эса сут соғувчи бўлган. Ўрмончилик техникумидан кейин ҳарбий учувчиларни тайёрловчи билим юртига ўқишга кириб, кейинчалик ҳарбий ҳаво кучлари муҳандислари академиясини ҳам тамомлаган. Жисмонан чиниққан, бақувват йигит бўлган Андриан Николаевни ўша Юрий Гагарин ҳамда Герман Титовлар билан бирга 1960 йилдаги энг биринчи космонавтлар отрядига қабул қилинган.

    Хўш, Гагарин ҳам, Титов ҳам, Терешкова ҳам Николаевга нима учун ҳавас қилган дейсиз? Гап шундаки, Гагарин ва Титов космосга парвоз қилганида ўзи ўтирган ўриндиққа маҳкамлаб қўйилган ҳолда учган. Яъни улар ўрнидан қимирлай олмаган ва парвознинг тўлиқ таассуротини, айниқса, космик кема ичида вазнсизлик ҳолатида муаллақ парвоз қилиш ҳолатини ўзида туя олмаган.

    Тарихан биринчи бундай имконият 1962 йилнинг 11 августида Восток-3 космик кемасида фазога парвоз қилган учинчи космонавт Николаевга берилган эди ва унинг кемаси орбитага чиқиши билан у ўриндиқдан ўзини-ўзи ечиб, рул бошқарувини ўз қўлига олган. Унинг биринчи қилган иши бортдан узилган элтувчи ракетани фотосуратга тушириш бўлган ва кейин у яна тарихий эксперимент – орбитада душман сунъий йўлдошларини тутиш борасидаги ҳарбий синов-тажриба машқларини бажарган (у билан бирга орбитада яна бир космик кема – Павел Попович бошқарувидаги Восток-4 ҳам ўша пайтда тажрибада қатнашган).

    Николаев рул бошқаруви орқали шартли равишда «рақиб» сунъий йўлдошига беш километргача яқинлашишга муваффақ бўлган. Жами тўрт кун давомида орбитада бўлган Николаев 64 бора сайёрамиз атрофини айланиб чиқиб, 15 август санасида эсон-омон ерга қайтиб қўнган. У ҳам кўпчилик бошқа космонавтлар сингари Қозоғистон ҳудудига келиб қўнган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, у Қарағанда яқинига парашют орқали оҳиста тушиб келган бўлиб, уни кутиб олиб, зарурият бўлса тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган врач ҳам бу жойга парашютда сакраб етиб келмоқчи бўлган. Лекин тақдир ҳазилини қарангки, врачнинг ўзи сакраш пайтида қалтис ҳаракат қилиб қўйгани боис унинг ўзига тиббий ёрдам зарур бўлиб қолган ва Ерга қайтган космонавт Николаевнинг биринчи қилган иши ўша врачга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Николаев кейинчалик, аниқроғи, 1970 йилда яна бир бора фазога парвоз қилди. У ўшанда Союз-9 космик кемасида яна бир фазогир – Севастянов билан бирга орбитада нақ 18 сутка парвозда бўлган. Ер атрофини жами 286 марта айланиб чиққан ўша космик парвозда коинотда узоқ муддат бўлиш борасидаги мутлақ рекорд ҳам ўрнатилган эди. Чунки бундан аввалги энг узоқ парвоз атиги беш сутка бўларди холос.

    Бироқ рекорд – рекорд билан, лекин айнан шу иккинчи парвоз космонавтика учун жуда кўп нарсаларни очиб берган. Хусусан, 18 кун мобайнида вазнсизлик ҳолатида бўлган космонавтнинг юраги ҳажман 12 фоизга қисқаргани, суякларда кальций ва калий моддалари йўқ даражада камайиб кетгани маълум бўлган. Улар оёқда ўзи мустақил тура олмайдиган бўлиб қолган. Демак, бунча узоқ муддат орбитада бўлишнинг саломатлик учун хатарли экани ойдинлашган ва кейинги космик парвозларда фазогирларнинг айнан орбитанинг ўзида жисмоний машқларни мунтазам бажариши кераклиги маълум бўлган.

    Акс ҳолда, Ерга қайтгач, улар ҳам худди Николаев сингари ўзи тура олмайдиган бўлиб қолиши мумкин экан. Космонавтикада ҳозир ҳам бу ҳолат, яъни узоқ муддат мобайнида вазнсизликда бўлиш туфайли тана физиологиясининг ўзгаришини «Николаев эффекти» дейилади. Унга кўра, агар коинотдаги парвоз вақтида фазогирлар муайян жисмоний машқларни бажариб турмаса, қон айланиши бузилиши ва юрак аритмияси юзага келиши илмий далилланган.

    Николаевнинг тақдири яна шуниси билан қизиқки, унинг хотини ҳам космонавт бўлган. Бу ўша – биринчи космонавт аёл Валентина Терешкова бўлиб, 1963–1982 йиллар давомида улар никоҳда бўлган.

    Космонавтлик фаолияти якунлангач, кейинчалик Николаев Юрий Гагарин номидаги фазогирларни тайёрлаш маркази бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлади. РСФСР парламентнинг бир неча мандатларида депутат ҳам бўлди. 1969 йилда Брежневга қилинган суиқасд пайтида жиноятчи адашиб айнан Николаевни ўққа тутган эди. Ўшанда учинчи космонавт бўксасидан ўқ еди ва бир муддат даволанишга мажбур бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шунга қарамай у тез оёққа туриб, юқорида ҳам айтиб ўтилгандек, 1970 йилда иккинчи бор парвоз ҳам қилди. Андриан Николаев учинчи бора ҳам космосга учишни режа қилди ва тайёрланаётган совет-америка қўшма парвозлари лойиҳасига қабул қилинишини кутган. Лекин бу пайтда аллақачон ёши улғайиб қолган космонавтга рад жавоби берилди ва космик дастурда ёшларга кўпроқ имконият беришга қарор қилинди.

    Андриан Николаев икки бора Совет Иттифоқи қаҳрамони, «Олтин юлдуз» медали ва яна жуда кўп орден ва медалларга сазовор бўлган. Ўша замон таомилига кўра, Николаевга парвоздан кейин дарҳол яна бошқа социалистик мамлакатларнинг ҳам фахрий унвон ва медаллари берила бошлаган. Жумладан, Болгария, Монголия, Вьетнам, Венгрия ва Чехословакиядан мукофотлар топширилган бўлса, шунингдек, Миср, Индонезия ва Непал давлатлари ҳам Николаевни тақдирлагани қизиқ.

      Музаффар Қосимов тайёрлади.

    11.08.2020, 16:05   Изоҳ (0)   85246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар коинотда янги юлдузлар туркумини аниқлади

    11.08.2020, 14:32

    Видео: Crew Dragon космик кемаси Ерга келиб қўнди

    03.08.2020, 09:35

    Хитой GPS рақобатчиси ҳисобланувчи Beidou-3 навигация тизимини ишга туширди

    31.07.2020, 20:29

    АҚШ янги Perseverance марсоходини учирди. У Марснинг ўтмишдаги ҳаёт изларини қидиради (видео)

    31.07.2020, 11:12

    Ерга катталиги 190 метргача бўлган астероид яқинлашмоқда – NASA

    28.07.2020, 16:43

    Астрономлар камёб космик фалокатни қайд этди

    25.07.2020, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда мигрант болалар учун мактаб таълими пуллик бўлиши мумкин

    Дунё | 12 август, 14:55

    Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт Ўрта Чирчиқ туманида қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 август, 14:42

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.