• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши чиқди

    Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси шаҳарчани Тошкент вилоятининг Қибрай тумани таркибига ўтказиш таклифига қарши чиқди. Ташаббускор фуқаролар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига очиқ хат йўллаган. Очиқ хатни 2700 нафарга яқин шаҳарча фуқароси имзолаган, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Скриншот: «Ўзбекистон 24» телеканали

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишган эди.

    Лойиҳага кўра, ўзгаришлар Улуғбек шаҳарчасига ҳам таъсир қилади («Улуғбек» маҳалласи, аҳолиси — 7120 киши, ёши катта аҳолиси — тахминан 80 фоиз).

    «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида президент пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига қарашли, 385 гектар майдонга эга бўлган Улуғбек шаҳарчасини Тошкент вилоятига бериш тўғрисидаги таклифни маъқуллагани маълум қилинди. Шаҳарчанинг Қибрай туманининг маъмурий марказига айланиши кутилмоқда.

    Скриншот: «Ўзбекистон 24» телеканали

    «Буни Президентимиз таклифлари билан маъқуллаб бердилар. Бу ерда энди Қибрай тумани маъмурий маркази қилиш бўйича топшириқ берилди, чунки Қибрай тумани — жуда катта туман, лекин шу кунгача, минг афсус, унинг бир маркази йўқ эди. Улуғбек посёлкаси олдин Мирзо Улуғбек туманига қарарди ва, минг афсус, шу Мирзо Улуғбек туманидан йироқда жойлашганлиги, анклав ҳолатда бўлгани учун, бу посёлкага эътибор йўқ эди, ривожланиш даражаси қандай ҳолатда бўлган бўлса, шу ҳолда қолган. Мана энди Қибрай тумани маъмурий маркази шу Улуғбек посёлкаси ташкил қилиш бўйича чуқур ўрганиб таҳлиллар асосида таклифлар тайёрланди ва бу маъқулланди», — дея таъкидлади Ботир Зокиров.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг ёзида Улуғбек шаҳарчасидаги Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ташриф буюрганди. Давлат раҳбари ушбу шаҳарчанинг бош режасини ишлаб чиқиб, шаҳарчани илм-фан ривожланиши учун барча шароитларга эга олимлар шаҳарчасига айлантириш таклифини берганди. Президент шаҳарча ҳудудини кенгайтириб, институтлар учун бинолар, янги уй-жойлар, мактаб ва дам олиш масканлари қуриш, шаҳар маркази билан транспорт қатновини яхшилаш, ерусти метроси олиб келиш зарурлигини таъкидлаганди.

    Шаҳарчада яшовчи Жамшид Турсуновнинг хабар қилишича, Улуғбек шаҳарчаси Тошкент вилоятининг Қибрай тумани таркибига ўказилиш лойиҳаси ҳақидаги ахборот ОАВда пайдо бўлгандан сўнг, аҳоли ушбу муаммони муҳокама қилиш учун «Сохраним городской статус» («Шаҳар мақомини сақлайлик» — таржима таҳр.) (ҳозирда 1600 дан ортиқ аъзоси бор) Telegram гуруҳи очилди. Унинг сўзларига кўра, президентга шаҳарчани Тошкент вилояти таркибига ўтказмаслик илтимоси билан очиқ хат тайёрланиб, унга 2700 нафарга яқин шаҳарча фуқароси имзо чеккан. «Gazeta.uz» ушбу мактуб матнини қисқартириш билан нашр этади.

    «Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев! Сизга самимий ҳурматимизни изҳор этган ҳолда, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш, демократик ривожланиш йўлини танлаган Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини кўтаришга қаратилган, демократия ғояларига садоқат туйғусини уйғотадиган, олдимизга қўйилган вазифаларни ҳал этишга қаратилган ҳукумат қарорлари ва қонун ҳужжатлари аҳамиятини юракдан ҳис қилиб, биз, Улуғбек шаҳарчаси аҳолиси, ўзимизни ташвишга солаётган муаммо билан сизга мурожаат қиляпмиз.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»
    Улуғбек шаҳарчасини Тошкент шаҳар таркибида сақлаб қолиш учун аҳолининг имзолари

    Ушбу хабар (Улуғбек шаҳарчаси ҳудудини маъмурий нуқтаи назардан Тошкент вилоятининг Қибрай тумани тасарруфига ўтказилиши — таҳр.) шаҳарча аҳолиси ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти (ЎзР ФА ЯФИ) учун кутилмаган бўлиб, одамлар орасида ижтимоий танглик ва норозиликлар келиб чиқишига сабаб бўлди, чунки халқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Президентининг «Тошкент шаҳрини 2041 йилгача бўлган даврда ривожлантириш бўйича бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарор лойиҳасида фақат Тошкент шаҳрига қўшилиши режалаштирилган ҳудудлар кўрсатилган, аммо шаҳардан вилоят тасарруфига ўтказиладиган ҳудудлар тўғрисида бирорта ҳам сўз айтилмаган, жумладан, Улуғбек шаҳарчаси ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган ёки муҳокама ҳам қилинмаган. Шунинг учун, шаҳарча аҳолиси бу хабарни ўзларининг конституциявий ва фуқаровий ҳуқуқларига нисбатан камситиш, деб ҳисоблашади.

    Улуғбек шаҳарчаси 1956 йилда, Ядро физикаси институти билан бир вақтда, собиқ ЎзССР раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг ўша даврдаги таниқли олимлари ташаббуси билан барпо этилган. ЎзР ЯФИ мамлакатнинг жаҳон миқёсида нуфузли ўринга эга ядровий маркази ҳисобланади. Сизнинг ташаббусингиз ва қўллаб-қувватлашингиз натижасида 2017 йили ЯФИ фаолияти қайта тикланиб, ҳаётга қайтди. Ўшанда ядро физикаси фанининг янада ривожлинишига умид боғлаган кўплаб олимлар янги илмий зафарлар сари шайланишган эди.

    Биз сизнинг Ядро физикаси институтига 2018 йил 20 июлдаги ташрифингиз ва Улуғбек шаҳарчасида тўғридан-тўғри Тошкент шаҳар ҳокимлигига бўйсунувчи замонавий Олимлар шаҳарчаси яратилиши ҳақидаги дастурий нутқингизни ҳам яхши эслаймиз. Бу биз учун Улуғбек шаҳарчасининг кенгайиши, 20 дан зиёд илмий-тадқиқот институтларининг шаҳарчага кўчирилиши, инфраструктуранинг ривожланиши, жумладан янги турар жойлар, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ҳамда ижтимоий-маиший объектларнинг қурилиши ва транспорт тармоғининг кенгайишини англатган.

    Бу хушхабар Ядро физикаси институти ҳамда Улуғбек шаҳарчасининг инвестиция нуқтаи назаридан жозибадорлигини янада орттирди. Илмий-тадқиқот институтларини шаҳарчага кўчириш ва Олимлар шаҳарчасини барпо этиш борасида реал инвесторлар пайдо бўлди. Маҳаллий аҳоли ўзларининг жонажон шаҳарчаси тарихидаги бундай ўзгаришлардан илҳомланиб, чексиз хурсанд бўлган эдилар.

    Шаҳарчамизда Ўзбекистон илм-фанининг элитаси билан бирга фаол, илм ва бошқа соҳаларда ижтимоий фойдали меҳнат билан банд бўлган 7,5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг барчаси ўз ватанини ва мамлакатга садоқатли авлодлар вакилларини етиштириб берган жонажон Улуғбек шаҳарчасини юракдан севишади.

    Фото: «Nuz.uz»

    Фото: «Nuz.uz»
    Ядро физикаси институтидаги VVR-СМ ядро реактори

    Биз, Улуғбек шаҳарчаси аҳолиси, Улуғбек шаҳарчасининг Тошкент вилояти маъмурий бошқарувига ўтказилиши шаҳарча ва Ядро физикаси институтидаги мавжуд вазиятнинг кескин ёмонлашувига олиб келади, деган фикрдамиз. Сабаби, маиший хизмат ва ижтимоий инфраструктураси етарли даражада ривожланмаган Қибрай тумани шаҳарча ва институтни электр энергияси, табиий газ ва сув билан узлуксиз равишда таъминлашга қодир эмас. Ядро физикаси институтида фаол ядровий реактор мавжудлигини ва унинг хавфсиз эксплуатацияси барқарор электр энергияси ва сув таъминотига боғлиқлигини инобатга оладиган бўлсак, масаланинг долзарблиги янада ойдинлашади.

    Айнан шу сабабга кўра, Улуғбек шаҳарчасида ядровий объектнинг мавжудлиги туфайли, вазир Ботир Зокиров таклиф қилганидек шаҳарчани Қибрай маъмурий марказига айлантириш МАГАТЭ хавфсизлик қоидаларига зиддир ва дунёнинг ҳеч бир мамлакатида бундай амалиёт мавжуд эмас (ЯФИ ходимларининг баёнотига асосан).

    Бундан ташқари, Қибрай тумани асосан аграр йўналишга мослашган маъмурий бўлинма бўлиб, у ерда йирик ишлаб чиқариш ёки илмий ташкилотлар ва бундай ташкилотларни бошқариш тажрибаси мавжуд эмас. Шаҳарчанинг Қибрай туманига ўтказилиши бу ердаги илмий салоҳият ўрнини қишлоқ хўжалиги эгаллаб, секин-аста илмнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади. Бунга яққол мисоллар келтириш мумкин. Қибрай тумани ва Тошкент вилояти маъмурияти томонидан етарлича эътибор берилмаганлиги ҳамда уқувсиз бошқарув оқибатида бу икки ҳудудда жойлашган

    • Бутуниттифоқ пахтачилик илмий-тадқиқот институти,
    • Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институти,
    • Чорвачилик институти
    • Селексия институти каби йирик илмий марказлар
    фаолияти тугатилиб, бутунлай ёпилган. Агар Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти Қибрай туманига ўтказилса, унинг тақдири ҳам шундай якун топади.

    Шаҳарча статусининг ўзгариши бюджет ҳисобидан йирик молиявий харажатларни ҳам тақозо этади (муҳрлар, жой номлари ва бошқа белгиларни алмаштириш, расмий ҳужжатлар тўплами ва кадастр билан боғлиқ ҳужжатларни ўзгартириш, автомашиналарни қайта расмийлаштириш ва бошқалар шулар жумласидан ҳисобланади). Аҳолининг пойтахт «пропискаси»дан маҳрум бўлиши ишга жойлашиш, билим олиш, тиббий хизмат ва кундалик турмушнинг бошқа соҳаларида муаммолар пайдо бўлишига ва бу, ўз навбатида, шаҳарча аҳолисининг ижтимоий ҳолатини ёмонлашувига олиб келади.

    Сизнинг, ҳар қандай ташаббус ва давлат томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан қонунлар, одамлар ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши, фуқаролар учун қўшимча ноқулайликлар келтириб чиқармаслиги шарт, деган сўзларингизга асосланиб, ҳамда юқорида баён этилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда сиздан:
    • Улуғбек шаҳарчасининг Тошкент шаҳри таркибида қолишини ва уни Тошкент вилояти тасарруфига ўтказмасликни;
    • Ядро физикаси институтининг хавфсизлик борасидаги махсус мақомини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрини 2041 йилга қадар ривожлантириш бош режасидаги Улуғбек шаҳарчасига тегишли қисмининг бекор қилинишини илтимос қиламиз.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»
    Улуғбек шаҳарчаси аҳолисининг очиқ хатга қўшилган имзолари

    Умид қиламизки, бизнинг фикрларимиз инобатга олинади ва конституциявий ҳуқуқларимиз бузилмайди, давлат шаҳарча аҳолисининг хоҳиш-иродасини ифода этади ва унинг манфаатларига хизмат қилади. Конституциямизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдидаги жавобгарлиги қатъий белгилаб қўйилган. Овозимиз сизга етиб боришига, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларимизни ҳимоя қилишингизга чин дилдан умидвормиз.

    Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани яшовчилари учта маҳаллани Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказишга қарши чиққанди. Учта маҳалла аҳолиси ҳам Президент, бош вазир, қурилиш вазири, парламент палаталари раҳбарлари, пойтахт ва туман ҳокимлари номига жамоавий мурожаат (петиция) йўллаган. Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев улар билан учрашувда пойтахт ва вилоят чегараларининг ўзгариши ҳозирда лойиҳа эканини таъкидлаганди. Ҳозирча бу борада расмий изоҳ берилмаган.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудлари қандай ўзгаради?
    • Тошкент вилоятидан пойтахтга ўтказилаётган ҳудудлар ҳақида батафсил маълумот берилди

    10.08.2020, 14:26   Изоҳ (0)   76181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда масжидлар 15 августдан сўнг босқичма-босқич очилиши кутилмоқда

    10.08.2020, 13:36

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    10.08.2020, 13:16

    «Кўчада тани-жони соғ одамларни кўриб, ҳавас қилиб йиғлайман». Даҳшатли ёнғиндан омон қолган собиқ имом яхши инсонларнинг ёрдамига муҳтож

    10.08.2020, 12:29

    Қибрайда чамадон ичидан Олий суд собиқ ходимининг жасади топилди

    10.08.2020, 11:44

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти олими Зокиржон Каноков вафот этди

    10.08.2020, 10:11

    ЙПХ фаолиятини танқид қилиб келган қашқадарёлик блогернинг уйи тинтув қилинди. Фуқаронинг бармоғини синдиришда айбланаётган блогер ишни ўрганаётган ИИБнинг холисли...

    10.08.2020, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда ёнғин бўлаётган ҳудудда фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди

    Ўзбекистон | 30 июл, 15:15

    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айла...

    Реклама | 30 июл, 15:00

    “Ҳаммадан олдин қимматроқ сотишни кўзлаган” — Шавкат Мирзиёев хом меваларни экспорт қилувчиларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 15:09

    Ҳиндистон АҚШга смартфон экспорт қилиш бўйича илк бор Хитойни ортда қолдирди

    Дунё | 30 июл, 15:05

    “Мени Россияда сотиб юборишган” — актёр Талъат Йўлдошев меҳнат муҳожири бўлгани, ижара уйда яшаши ва 8 йил сартарошлик қилгани ҳақида (видео)

    Шоу-бизнес | 30 июл, 14:57

    Австралиянинг илк орбитал ракетаси 14 сония ичида қулаб тушди (видео)

    Дунё | 30 июл, 14:45

    “Тошшаҳартрансхизмат”нинг 7,5 йилга қамалган собиқ раҳбари нега озодликка чиққани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 30 июл, 14:41

    Камчаткадаги ўзбекистонликлар зилзила сабаб огоҳликка чақирилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 14:33

    Президент раислигидаги видеоселекторда ҳокимлар об-ҳавони баҳона қилавермасдан, шароитга мослашиб ишлашга чақирилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 14:29

    Париж Олимпиадаси чемпиони Лазизбек Муллажоновда допинг аниқланди

    Спорт | 30 июл, 14:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.