Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб баҳслари якунлангач, УЕФА ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Фото: УЕФА

Мазкур рамзий терма жамоадан «Бавария»нинг беш нафар футболчиси ўрин олди. Шунингдек, «Барселона» уч ва «Манчестер Сити»дан икки нафардан футболчи топ-11 дан жой олган.

Дарвозабон: Мануэль Нойер («Бавария»);

Ҳимоячилар: Нелсон Семеду («Барселона»), Клеман Лангле («Барселона»), Альваро Одриосола («Бавария»);

Ярим ҳимоячилар: Коретен Толиссо («Бавария»), Иван Ракитич («Барселона»), Иван Перишич («Бавария»), Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»);

Ҳужумчилар: Габриэль Жезус («Манчестер Сити»), Криштиану Роналду («Ювентус»), Роберт Левандоски («Бавария»).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!