«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсумида дриблинг ишлатиш бўйича етакчи бўлиб турибди.
33 ёшли футболчи мусобақа жорий мавсумида шу вақтга қадар 54 марта рақибларини алдаб ўтган — ҳар бир ўйинда ўртача 7,7 марта. Бу эса энг яқин таъқибчидан 21 тага кўп деганди. Иккинчи ўриндаги «Челси» ярим ҳимоячиси Матео Ковачич 33 марта дриблинг ишлатган.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик форвард Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида ҳам энг яхши дриблингчи бўлганди.
Месси Примера жорий мавсумида 33 ўйинда майдонга тушиб, 25 гол ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)