Мадриднинг «Реал» клуби Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Манчестер Сити» тўсиғидан ўта олмади.

Фото: Getty Images

Мадридликлар «Манчестер Сити»га икки ўйинни ҳам бой берди (1:2, 1:2).

Шу тариқа «Реал» Зинедин Зидан қўл остида илк бор Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди. Аввалроқ жамоа франциялик мутахассис билан кетма-кет уч бор (2016—2018) мусобақа бош совринига эга чиққанди.

«Реал» кетма-кет иккинчи мавсум Чемпионлар Лигасини 1/8 финал босқичида тарк этмоқда. 2018/19 йилги мавсумда жамоа Сантьяго Солари мураббийлигида «Аякс»дан ўтолмаганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!