«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
23:42, 01.08.2020 31103

Тошкентда 193 кишида коронавирус қайд этилди. Ўзбекистон бўйича касалланганлар сони 24 783 кишига етди

Ўзбекистонда 1 август соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 214 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 193 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 21 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 783 нафарга етди. Улардан 15 299 киши коронавирусдан соғайишга улгурди.

«Ҳозирда мамлакатимизда 9337 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоби бўйича коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 147 нафарга, «Дарё» ҳисоб-китоби бўйича эса 155 нафарга етди.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар