• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    AP: Россия разведкасининг 2 ходими коронавирус ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатган

    Associated Press (AP) агентлиги Россия разведкасининг икки собиқ ходими инглиз тилидаги сайтлар орқали ёлғон маълумот тарқатганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар қилди.

    Фото: Ferra.ru

    Фото: Ferra.ru

    Агентликнинг иддао қилишича, Россия разведка хизмати ходимлари яқинлашиб келаётган президент сайловлари арафасида АҚШ аудиториясига коронавирус ҳақида ёлғон хабарлар тарқатмоқда. AP’га бу ҳақда унинг АҚШ ҳукуматидаги икки манбаси хабар қилган.

    Ёлғон хабарлар инглиз тилидаги 3 та сайтда келтириб ўтилгани айтилмоқда. Таъкидланишича, сайтларда май ойининг охири июль ойи бошлари орасида 150 та аҳолида ваҳима уйғотувчи мақола чоп этилган. Ҳаммаси коронавирус пандемиясига тааллуқли бўлиб, уларнинг баъзиларида Россия қўллаб-қувватланган бўлса, бошқасида АҚШ ёмон отлиқ қилинган.

    Мавзуга доир: Буюк Британия, АҚШ ва Канада россиялик хакерларни COVID-19 вакцинаси ҳақидаги маълумотларни ўғирлашга уринганликда айблади

    AP’нинг икки манбасига кўра, коронавирус ҳақида сохта маълумотларни рус разведкасининг юқори лавозимларида ишловчи икки шахс тарқатган.

    Шунингдек, агентлик манбалари Россияда рўйхатдан ўтган сайт ҳақида ҳам сўз очишган. Уларнинг айтишича бу сайтдан пандемия орқали ғарбга қарши кайфиятни тарғиб қилишда ва ёлғон маълумот тарқатишда фойдаланилган.

    Юқорида тилга олинган сайт InfoRos.ru бўлиб, у ўзидан ташқари, Infobrics.org ва OneWоrld.press веб-сайтларини бошқаради, деб хабар беради AP. Агентлик манбаларига кўра, нашрлар кўпинча аксиламерика характерга эга ва маълумотларни унинг асл манбасини яшириш ҳамда маълумотнинг қонунийлигини ошириш учун бошқа сайтлар орқали фаол тарқатмоқда.

    AP манбаларининг маълумотига кўра InfoRos.ru сайтининг икки менежери Денис Тюрин ва Александр Старунский илгари разведкада ишлаган.

    Нашрнинг ёзишича, сайтлардаги сохта маълумотларнинг тарқалиши ва ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президент сайловлари бевосита боғлиқ эмас. Аммо баъзи мақолалар Трампнинг рақиби демократ Жо Байденга туҳмат қилган.

    Шундан сўнг, «РБК» нашри Россия Ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбуот департаментига, Inforos.ru, Infobrics.org ва Onewоrld.press агентликларига журналистик сўров юборди.

    InfoRos агентлиги ўзини Россиядаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётнинг кўплаб долзарб мавзулари ва бошқа қатор мавзуларни ёритадиган оммавий ахборот воситаси сифатида тарифлади.

    Веб-сайтдаги маълумотларга кўра, агентлик асосчиси «IA ‘Inforos’» МЧЖ ҳисобланади. SPARK маълумотлар базасида унинг асосий эгаси Михаил Панин бўлиб, у компаниянинг 75 фоизига эгалик қилади. Андрей Иляшенко компаниянинг бош директори деб кўрсатилган.

    Бундан ташқари, 2008 йилда Денис Тюрин Inforos’нинг 100 фоиз акциясига эгалик қилган ва шундан кейин унинг улуши 66 фоизга тушиб кетган. Энди у шериклар рўйхатида йўқ. InfoRos.ru’нинг 2016 йилда нашр этилган ёзувларидан бирида Тюрин, шунингдек, ахборот агентлиги бош директори сифатида рўйхатга олинган.

    АҚШ бундан олдин расмий Москвани COVID-19 ҳақидаги ёлғон маълумот тарқатиш кампаниясини олиб боришда айблаган. Февраль ойида расмий Вашингтон Twitter, Facebook ва Instagram’даги Россиянинг сохта аккаунтлари ушбу вирус АҚШ томонидан ишлаб чиқилгани ва бу Марказий разведка бошқармасининг биологик қуроли эканлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатганини маълум қилган.

    Мавзуга доир: Янги COVID-19 Ухань лабораторияси маҳсулими? Мутахассис жавоб беради

    Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Россия ва Хитой пандемия ҳақида ёлғон маълумот тарқатадиган кампанияларда иштирок этаётганини маълум қилди. ЕИ маълумотларига кўра, бундай кампаниялар, жумладан Европа мамлакатларида ҳам ўтказилди.

    Россия бошқа мамлакатларнинг ишларига аралашишни бир неча бор рад этган. Ташқи ишлар вазирлиги сохта нарсалар тарқалиши ҳақидаги маълумотни «атайлаб бўрттириш» деб атади. Кремль Россиянинг дезинформация кампаниясида айбловларни асоссиз деб рад этди.

    Мавзуга доир: 

    • Эронда АҚШга жосуслик қилиб, Сулаймоний ҳақида маълумот бериб турган шахс қатл этилди
    • АҚШ Россия разведкаси америкалик ҳарбийларни ўлдиргани учун «Толибон»га пул ўтказгани тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритди
    • ЖССТ вакили коронавирус вакцинаси ҳақидаги ёлғон маълумотлар хавфидан огоҳлантирди

    30.07.2020, 09:08   Изоҳ (0)   22605
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Левада-центр» сўровномасида қатнашган россияликларнинг 23 фоизи Путинга ишонишини билдирган. Халқнинг ишончи уч йилдан бери пасаймоқда

    30.07.2020, 08:32

    Фото: Маккадаги Ҳаж 2019 ва 2020 йилда

    30.07.2020, 08:17

    ЖССТ Вьетнамда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    30.07.2020, 08:01

    ОАВ: Минскда «Вагнер» хорижий ҳарбий компаниянинг россиялик жангарилари қўлга олинди

    30.07.2020, 06:12

    Коронавирусдан самарали ҳимоя қиладиган тиббий ниқоб қандай бўлиши кераклиги айтилди

    29.07.2020, 21:10

    Яман ҳукумати ва сепаратистлар янги ҳукумат тузишга келишиб олди

    29.07.2020, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.