Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Таниқли турк актрисаси Нургул Яшилчой узоқ танаффусдан сўнг экранга қайтмоқда, деб ёзади «Rusturkey.com».

Фото: Instagram / @nurgulyesilcay

Фото: Instagram / @nurgulyesilcay

Қайд этилишича, актриса «Ёввойи нарсалар» деб номланган комик телесериалда суратга тушган.

Ушбу сериалда, шунингдек, Селим Байрактар, Хазал Туресан ҳамда Айтача Ушун каби актёрлар ҳам рол ижро этган.

Сериалнинг ҳар бир қисми 20 дақиқалик бўлади. У турк телеканалларидан бирида эфирга узатилиши режалаштирилган.

Нургул сериал барча ёшдаги томошабинларга манзур бўлишига ишонишини билдирган.

Нургул Яшилчой театр ва кино актрисаси бўлиб, у ўзбек томошабинларига «Ишкомли уй», «Кўсем», «Парчаланган юраклар» каби телесериаллар билан яхши таниш.

Изоҳ
Асосий янгиликлар