Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Реал» собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу «қаймоқранглилар»нинг Криштиану Роналду иштирокисиз эришган Ла Лига чемпионлиги ҳақида фикр билдирди.

Фото: Sportbox

Фото: Sportbox

«Криштиану учун «Реал», «Реал» учун Роналду жуда муҳим эди. Унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Бироқ клуб усиз ҳам ғалаба қозониш йўлини топди», — дейди Фигу.

Роналду «Реал»да 2009—2018 йилларда тўп сурган, 2018 йилнинг ёзида эса «Ювентус»га ўтган. У мадридликлар билан 2 мартадан Ла Лига ва Испания кубогида, 4 бор эса Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 2019/2020 йилги мавсумда «Реал» азалий рақиби «Барселона»ни 5 очко ортда қолдирган ҳолда мусобақа бош совринига эга чиқди.

Криштиану Роналдунинг «Эль-Класико»лардаги топ-5 голини томоша қилинг (видео)

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар