Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фарғона вилоят прокуратураси охирги икки ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархини асоссиз оширган 221 нафар тадбиркорга чора кўрди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирокидаги онлайн брифингда маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Пандемия даврида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш борасида кўплаб ишлар қилинди. Нархлар ошишини назорат қилиш учун вилоят прокуратураси, шаҳар ва туман прокуратуралари масъул ходимлари томонидан кундалик назорат-таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Яширмайман, охирги икки ой мобайнида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини асоссиз оширган 221 нафар тадбиркор жаримага тортилиб, уларга чора қўлланилган», — деди вилоят раҳбари.

Таъкидланишича, вилоятда 433,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш ишлари бошланган.

«Карантинда аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятимизда 47 мингта хонадонга ёрдам кўрсатилди. Жорий йил 1 март ҳолатига кўра, вилоятда ижтимоий нафақа олувчи хонадонлар 41 минг 400 тани ташкил қилган бўлса, ўтган давр мобайнида бу кўрсаткич 27 мингтага кўпайди. Айни кунда вилоятда бир ойлик ижтимоий нафақалар миқдори қарийб 23 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Шунингдек, ‘Саховат ва кўмак’ жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан яна 59 мингта хонадонга бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Ушбу ёрдамлар давом эттирилмоқда», — деди Шуҳрат Ғаниев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар