Ўзбекистонда 2020 йил 31 июль (жума) куни бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг 26 июль куни эълон қилинган ахборотида маълум қилинган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июлга тўғри келиши ҳақида хабар берилган эди.
«Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинди ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди», — дейилади Республика махсус комиссияси ахборотида.
Ўз навбатида, Республика махсус комиссияси фуқароларга Қурбон ҳайитини карантин талабларига мувофиқ, уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда миллий қадриятларга мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишни тавсия этмоқда.
Изоҳ (0)