Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Реал» ёзги трансферлар ойнасидаги футболчилар сотувида 180 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Мадрид клуби коронавирус пандемияси давридаги молиявий инқироз туфайли йирик трансферларга қўл урмайди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Реал»ни шу вақтгача Ашраф Ҳакими («Интер») ва Хави Санчес («Вальядолид») тарк этиб бўлди. «Қаймоқранглилар» бу икки трансфердан умумий ҳисобда 43,5 миллион евро даромад кўрди.

Marca’нинг ёзишича, Испания Ла Лигасининг амалдаги чемпиони 10 дан ортиқ ўйинчи билан хайрлашмоқчи. Ярим ҳимоячи Хамес Родригес ва қанот вингери Гарет Бэйл трансферга қўйилади. Шунингдек, клубни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар орасида Оскар Родригес, Дани Себальос, Хесус Вальехо, Мариано Диас, Браим Диас, Андрей Лунин, Серхио Регилон, Мартин Эдегор, Лукас Васкес, Начо Фернандес, Даниэль Гомес ва Хорхе де Фрутос ҳам бор.

«Реал» 2019 йилнинг ёзида «Айнтрахт»дан 60 миллион еврога сотиб олинган ҳужумчи Лука Йович билан хайрлашмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти 22 ёшли сербиялик футболчини ижарага беришни режалаштирмоқда.

«Реал»нинг Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида урган 70 та голини томоша қилинг (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар