Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ростов» жамоасида катта ўзгаришлар бўлади, деб ёзмоқда «Спорт-Экспресс» журналисти Вячеслав Короткин.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Таъкидланишича, клуб ривожланиш сиёсатига ўзгариш киритади. «Ростов» маошларни камайтиради ва ўз етакчиларини трансферга қўяди. Клуб Ростов вилоятидан катта молиявий ёрдам кутмаяпти.

Журналистнинг айтишича, клуб биринчи ўринда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Матиас Норманни сотишга уринади. Жамоа бу икки нафар футболчининг трансферидан катта пул ишлаб олмоқчи.

Қайд этилишича, «Ростов»ни исталган футболчи тарк этиши мумкин.

Бироқ «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин, инвестор ва президент Арташес Арутюнянц, шунингдек спорт директори Алексей Рискиннинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ чиққан хабарлар инкор этилган. Улар клубда қолади.

«Ростов» РПЛ 2019/20 йилги мавсумида 5-ўринни қўлга киритди ва Европа Лигаси саралаш босқичида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.

Аввалроқ «Ростов» Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини 5 миллион таклиф қилган Бельгиянинг «Гент» клубига сотмаган эди.

Шомуродов Россия чемпионати жорий мавсумида 28 ўйин ўтказиб, 11 гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.

Элдор Шомуродовнинг «Ростов» ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида урган барча голларини томоша қилинг (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар