Президент Шавкат Мирзиёев 14 июль, сешанба куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбайи билан таъминлаш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида аёлларга имкониятлар яратиш ҳақида гапирди.

«Қўлимизга қалам олиб аёлларга имконият яратиб, уларни ‘сиз’ деб, жамиятда ‘ўрнингиз бошқача’ деб эълон қилсак, кўплаб номаъқул нарсалар, Ўзбекистонда пайдо бўлган иллатлар секин-секин жамиятимиздан чиқиб кетади», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, видеоселекторда Жаҳон банкининг 2 миллион доллар маблағи доирасида 15 минг нафар аёлнинг бандлигини таъминлаш лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги ҳам қайд этилган, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.