Ижтимоий тармоқларда тарқалган иккита зебранинг сурати оптик иллюзия сабаб кўпчилик фойдаланувчиларни чалкаштириб юборди. Сурат ҳиндистонлик ёввий табиат сураткаши Сарош Лодхи томонидан Кениядаги Масаи-Мара қўриқхонасида олинган бўлиб, унинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган.
Кадрдан иккита зебра ўрин олган бўлиб, улардан бири камерага қараб турибди, иккинчиси эса бошини орқа тарафга яширган. Бироқ суратда бош қайси бирига тегишли эканлигини ажратиб олиш мушкул.
Мазкур сурат эълон қилинганидан сўнг у минглаб лайк ва изоҳлар тўплаган. Айрим фойдаланувчилар бош чап тарафда турган зебрага тегишли деса, бошқалар — ўнг томондагисига демоқда.
Сурат муаллифи чап тарафдаги зебрани танлаганлар тўғри топганликларини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)