Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2020 йил 13 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 231 кишига кўпайди ва 13 591 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида (шундан 146 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 85 таси аҳоли орасида) аниқланган.

Аввал Ўзбекистонда 2020 йил 13 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 167 кишига кўпайиб, 13 360 нафарни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилганди. 13 июлда жами 594 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган ва бу янги антирекорд.

13 июль кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 164 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, жами 178 нафар бемор касалликдан тузалган.

15 март Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш бўйича илк ҳолат қайд этилиб, эпидемия бошланганидан буён 13 июлга қадар жами 63 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган.

Шу тариқа Ўзбекистонда инфекциядан соғайганларнинг сони 8030 нафарга (59 фоиз) етган.

5498 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди