Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, 9 июль, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 11:39 да Тожикистонда зилзила юз берди.

Скриншот: Google Maps

Скриншот: Google Maps

Зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Тошкентгача масофа 145 километр жанубий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 4,7, чуқурлик — 10 километр.

Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида қайд этилган:

  • Тошкент: 145 километр, 3 балл;
  • Наманган: 231 километр, 2 балл;
  • Андижон: 273 километр, 2 балл;
  • Фарғона: 215 километр, 2 балл;
  • Гулистон: 74 километр, 4 балл;
  • Жиззах: 126 километр, 3 балл;
  • Самарқанд: 204 километр, 2 балл;
  • Термиз: 352 километр, 2 балл;
  • Қарши: 326 километр, 2 балл;
  • Навоий: 335 километр, 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида қўшни мамлакатларда содир бўлган зилзилаларнинг тўрттаси Ўзбекистон ҳудудида қайд этилди. Хусусан, 12 июнь куни Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда, 16 июнь куни Тожикистон ва Афғонистонда, шунингдек, 27 июнь куни Афғонистонда, 4 июль куни Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида сезилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди