Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, хориждан Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун 6 июлдан 19 июлга қадар амалга ошириладиган чартер рейслар жадвали эълон қилинганди. 8 июль, чоршанба куни Республика махсус комиссияси халқаро авиақатновларни хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки баравар қисқартиришга қарор қилган эди.

Шунга мувофиқ, Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Республика махсус комиссияси сўнгги икки ҳафтага режалаштирилган чартер рейслар жадвалини қайта кўриб чиқди ва бир қанча рейсларни бекор қилди.

6–19 июль кунларига белгиланган парвозлар қуйидаги тартиба амалга оширилади.
  • 6 июль. Сеул—Тошкент—Сеул (Asiana Airlines);
  • 6 июль. Тошкент—Москва—Тошкент (Uzbekistan Airways);
  • 7 июль. Тошкент—Истанбул—Тошкент (Uzbekistan Airways);
  • 8 июль. Тошкент—Сеул—Тошкент (Uzbekistan Airways);
  • 8 июль. Минск—Тошкент—Минск (Belavia);
  • 10 июль. Сеул—Тошкент—Сеул (Korean Air);
  • 12 июль. Санкт-Петербург—Тошкент—Санкт-Петербург;
  • 13 июль. Сеул—Тошкент—Сеул (Asiana Airlines);
  • 13 июль. Тошкент—Москва—Тошкент (Uzbekistan Airways);
  • 15 июль. Москва—Тошкент—Москва (Ural Airlines);
  • 16 июль. Истанбул—Тошкент—Истанбул (Turkish Airlines);
  • 16—17 июль. Тошкент—Нью-Йорк—Тошкент (Uzbekistan Airways);
  • 19 июль. Тошкент—Владивосток—Тошкент (Uzbekistan Airways).
Янги рўйхатга кўра, 9 июль кунидаги Тошкент—Москва—Тошкент, 10 июль кунидаги Тошкент—Дубай—Тошкент, 11 июль кунидаги Тошкент—Москва—Тошкент, 14 июль кунидаги Тошкент—Санкт-Петербург—Тошкент, 15 июль кунидаги Тошкент—Сеул—Тошкент, 18 июль кунидаги Тошкент—Москва—Тошкент рейслари бекор қилинди.

Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги мамлакат фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтриш чоралари кўрилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 13 майдан 24 майгача хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 12 та рейс амалга ошириш белгиланган ва режага асосан амалга оширилганди. 25—31 май кунлари 8 та чартер рейс орқали Россия ва Туркиядан жами 2118 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келиниши хабар қилинганди. Шунингдек, 1—7 июнь кунлари хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 9 та чартер қатнови, 8—21 июнь кунлари оралиғида 20 та чартер рейс амалга оширилган. 22 июндан 5 июлгача 21 та чартер рейсда хориждаги ўзбекистонликлар олиб келинди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 6 декабрь ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда
Маҳаллий
«ИИВ вакиллари муаммони прокуратурага юклаб, жамоатчиликни чалғитибди» — ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими воқеаси юзасидан ҳуқуқшу...