Республика махсус комиссиясининг янги талаблари 8 июль куни @koronavirusinfouz Telegram-каналида эълон қилинди. Унга кўра, 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар Ўзбекистон миқёсида қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттраксионлар;
  • буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;
  • спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;
  • ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);
  • санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари.