5 июль куни жаҳон ва Ўзбекистон санъати юлдузларининг Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Туркиялик таниқли хонанда Таркан карантин пайтида сочини олдирмади. У мухлисларига мурожаат қилиб, сочини ўстириш ёки олдириш юзасидан маслаҳат сўради.

Ғуломжон Ёқубов ва Ҳосила Раҳимова «Бахши қиз» деб номланган дуэт таронани тақдим этди.

Райҳон саҳифасига тўйда қўшиқ куйлаётгани акс этган видеони жойлади. Ушбу видеода хонанданинг кенг кўйлаги мухлислар эътиборини тортди. Улар Райҳонни фарзанд кутяпти, деган хаёлга борди ҳамда шу мазмундаги саволларни ёзиб қолдирди. Бироқ Райҳон ушбу саволларга жавоб бермади.

Ҳозирда депутат сифатида фаолият юритаётган Шоҳрух рэпер янги қўшиқ куйлади ҳамда унга клип ҳам суратга олдирди.

Раъно Шодиева ўзига жуда ўхшайдиган қизи Раҳшонани Истанбулга чақириб олди.

3 июль куни Лола Каримова 42 ёшни қарши олди. У ушбу кунда ўзига қандай тилак билдиргани ҳақида ёзди.

https://www.instagram.com/p/CCL7ZTwFAmB/

Умидахон мухлислари учун кайфиятни кўтарувчи видео тайёрлади.

Хонанда Ширин мухлисларига эзгулик тилади.